Қуйи бўғинларда ҳисобот – сайлов йиғилишлари давом этмоқда

28.03.2024, 16:35

Қуйи бўғинларда ҳисобот – сайлов йиғилишлари давом этмоқда

Ургут эркин иқтисодий зонасида жойлашган “Ургут микро Метал”  МЧЖ қошидаги партия қуйи бўғинида ҳисобот – сайлов йиғилиши ташкил этилди.

Йиғилишда O’zLiDeP вилоят Кенгаши масъуллари, мазкур корхона ишчи ходимлари, партия аьзолари иштирок этди.

Йиғилишда сўз олганлар “Ўзбекистон - 2030” стратегияси ва “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига қаратишди. Ушбу вазифалардан келиб чиқиб БПТнинг 2024 йилдаги иш режаси тасдиқланди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилиниб, БПТ раислигига Шаҳоб Мирбобоев қайта сайланди.

Маълумот ўрнида, мазкур ишлаб чиқариш корхонаси 2019 йилда ташкил топган бўлиб, аёллар ва болалар шахсий шахсий гигиена маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Корхонада 40 нафар ишчи ходимлар фаолият юритиб келмоқда. Қувонарлиси корхона асосан Аёллар дафтарида рўйхатда турган  хотин – қизларни иш билан таъминлаб келмоқда.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Ўзбекитон ички бозорлари ва қўшни Тожикистон ва Қирғизистонга экспорт қилинмоқда.

          Йиғилишдан сўнг партия аъзолари яхши ниятлар билан манзарали дарахтлар экишди.

  O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    181
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+