Коллеж ўқувчиси қуёш батарейкалари ёрдамида ҳаракатланадиган осма йўловчи ташиш транспортини ишлаб чиқди (ВИДЕО)

02.05.2018, 17:11

Коллеж ўқувчиси қуёш батарейкалари  ёрдамида ҳаракатланадиган осма йўловчи ташиш  транспортини ишлаб чиқди (ВИДЕО)

Самарқанд темир йўл транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Дамирхон Қосимовнинг осма, рельесда ҳаракатланадиган “Самарқанд экспресс” осма йўловчи ташиш транспорти воситаси лойиҳаси “Ёш инновациячи” кўрик-танлови иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

– Бундай осма йўловчи ташиш транспорт воситалари дастлаб Германиянинг Вуппертал шаҳрида жорий этилган, – дейди танловнинг Самарқанд шаҳар босқичи ғолиби Д.Қосимов. – Ҳозирги кунда бундай транспорт воситалари Хитойда ҳам ҳаракатланмоқда. Мен устозларим билан мазкур лойиҳага янгилик киритдик. Биз яратган осма йўловчи ташиш транспорти қуёш батарейкалари ёрдамида ҳаракатланади. Шунингдек, ундан имконияти чекланган шахслар ҳам фойдаланиши учун бекатларда махсус эскалаторлар қурилган.

Танловда Дамирхон Қосимовдан ташқари, Боғишамол саноат касб-ҳунар  коллежи ўқувчиси Фурқат Кулиев ва Самарқанд таянч тиббиёт коллежи ўқувчиси Мафтунахон Икромовалар танловнинг вилоят босқичига йўлланма олдилар.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2140
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Касимов Дамирxон икром огли2018-05-10 21:22:43

Avalom bor Assalomu aleykum saytdagi insonlar men haqimda bildirgan iliq fikirlaringiz uchun katta rahmat albatta sizning qolab quvvatlashingiz menga aloxida kuch bagishlaydi hamasi uchun raxmat


Турдиев Асадулло Термиз туман Кенгаши ижрочи котиби 2018-05-04 18:52:25

Бунақанги ёшлар фаолроқ бўлса, сафи кўпайса Ўзбекистонимизни келажаги албатта буюк бўлади ,олға ёшлар омад сизларга


Ангор туман Кенгаши Келажак депутати Умид Менгликобилов2018-05-03 13:50:52

Д.Косимов каби иктидорли йошлар купаяверсин. Коллеж талабалари томонидан яратайотган иннавацион лойихалар келажакда юртимиз равнаки учун хизмат килади.


НЕабижон Артиков Кат.шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-02 18:44:11

Д.Қосимов яратган осма йўловчи ташиш транспортининг энг фойдали томони қуёш батарейкалари ёрдамида ҳаракатланиши ва имконияти чекланганлар учун хам қулайликлар мавжудлиги жуда ажоиб бу каби ёш инаватсиячиларимизга овмад ёр бўлсин.


Жиззах вилоят Зафаробод туман БКМ БПТ раиси Р.Мавлонов2018-05-02 18:40:30

Бу каби иқтидорли талабаларимиз биламизки жуда кўп, булар учун яратилган шароитлар хам етарлича фақатгина ёшларимизга озгина вақтимизни аямасдан уларга йул йуриқ курсатишимиз керак холос.


Жиззах вилоят Мирзачўл туман БКМ БПТ раиси С.Жафарова2018-05-02 18:09:41

Д.Қосимов ихтиро қилган осма йўловчи ташиш транспортининг хақиқатдан таъбий энергодан унимли фойдаланиш, атроф мухитга зарарсизлиги хамда имконияти чекланганлар учун хам қулайликлар мавжудлиги бу каби ёш инаватсиячиларимизга овмад тилайман.


Санъат Исматов2018-05-02 17:47:15

Этого молодого таланта нужно прекрепить иностранной компанией “SkyPower Global”. Чтобы он смог развится по данному направлению.


Р.Гаффаров-Учқудуқ туман Кенгаши депутати2018-05-02 17:45:33

Д.Қосимов яратган осма йўловчи ташиш транспортининг энг фойдали томони қуёш батарейкалари ёрдамида ҳаракатланиши экан. Бу ўз навбатида табиатни зарарланишини олдини олади. Бундан ташқари имконияти чекланган шахслар учун бекатларда махсус эскалаторлар қурилиши жуда ажойиб. Кийенги бочқичларда ҳам омад тилайман.


Санжар Бакаев2018-05-02 17:19:33

Таких одаренных молодых людей надо стимулировать, при возможности создать в республике центр одаренных молодых ученых. Это приведет к новым успехам, прежде всего в развитии инновационного пути развития.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+