O‘zLiDePда “Ёш олимлар лигаси” иш бошлади (ФОТО)

11.05.2018, 18:38

O‘zLiDePда “Ёш олимлар лигаси” иш бошлади (ФОТО)

2018 йил 11 май куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг “Ёшлар қаноти” томонидан мамлакатимиздаги олий ўқув юртларида турли йўналишларда илмий иш олиб бораётган ёш тадқиқотчилар иштирокида тадбир ўтказилди.

Президентимизнинг бевосита раҳнамолигида мамлакатимизда илм-фанни ривожлантиришга, ёшларнинг фанга кириб келишига кенг шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида жамиятимизда илм-фаннинг нуфузи янада ошиб, ўзини шу соҳа ривожи, тараққиётига бағишлаш истагида бўлган ёшларнинг сафи тобора кенгайиб бормоқда. Албатта, ўз келажагини юқори интеллектуал, инновацион ривожланиш билан боғлиқ кўраётган ҳар қандай давлат, жамият учун бу устувор масалалар сирасига кириши сир эмас.

Давлатимиз раҳбари O‘zLiDePнинг VIII съездида илгари сурган муҳим вазифаларни тизимли равишда амалга ошириш баробарида “Ёшлар қаноти” томонидан ёш олимлар ва тадқиқотчилар билан ишлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратган эдилар. Хусусан, ўтган йиллар давомида ёш олимлар ва тадқиқотчиларни қўллаб-қуватлаш лойиҳаси амалга ошириб келинди, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли ёшлар учун партиянинг махсус стипендиялари жорий қилинди.

Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг ҳозирги босқичи, қолаверса, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар Стратегияси доирасидаги вазифалар партиянинг ёш олимлар билан амалга ошираётган ишларини ҳам тубдан қайта кўриб чиқишини тақозо қилаётгани таъкидланди.

Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган ғояларни илмий ўрганиш борасида турли университет ва институтларда ёш тадқиқотчиларнинг изланишлар олиб бораётгани уларга ўзига хос фикр алмашув майдонини ташкил қилиш зарурати мавжудлигини кўрсатмоқда. Бундай майдоннинг ташкил қилиниши ёш олимлар ва тадқиқотчиларга нафақат доимий мулоқотда бўлиш, балки кучларни бирлаштирган ҳолда юрт равнақига хизмат қиладиган янги ғоялар устида ишлаш учун ҳам имконият беради.

Мулоқот майдонининг мамлакатдаги етакчи сиёсий куч базасида шакллантирилиши ёшларга ўз илмий изланишлари натижаларини амалиётга, хусусан, қонунчиликка, иқтисодиётнинг реал соҳаларида фаолият олиб бораётган тадбиркорликка, бошқа соҳаларга жорий қилиш учун имкон яратади, қолаверса, ёшлар учун ўзига хос “социал лифт” вазифасини бажаради.

 Маслакдошлари сафини тадбиркор ёшлар билан бир қаторда юксак интеллектуал салоҳиятга эга йигит-қизлар ҳисобига ҳам кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратаётган O‘zLiDeP учун ёш олимлар ва тадқиқотчиларнинг партия илгари сураётган ғоя ва қадриятлар атрофида жипслашуви ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ушбу йиғилишда O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” қошида доимий асосда фаолият юритувчи ҳамда бугун мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар тақдирига бефарқ бўлмаган, Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган ғояларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёр ёш тадқиқотчиларни ихтиёрий асосда бирлаштирувчи “Ёш олимлар лига”сини тузишга қарор қилинди.

Ёш тадқиқотчиларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш,  ўз навбатида уларнинг изланишлари натижаларини амалиётга жорий этишга кўмаклашиш, илмий ишланмаларини кенг жамоатчиликка етказишда яқиндан кўмаклашиш “Ёш олимлар лигаси”нинг муҳим вазифалари қаторида бўлиши таъкидланди. Ўзбекистон Фанлар академияси академиклари билан доимий мулоқотни ташкил қилишга алоҳида урғу берилаётгани ҳам тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир доирасида партия кўмагида чоп этилган, 60 дан ортиқ ёш тадқиқотчиларнинг иқтисодиёт, сиёсат, ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар соҳаларига оид ишларини жамлаган илмий тўпламнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Бундай мақолалар тўпламини “Ёш олимлар лигаси” шафелигида доимий равишда чоп этиб бориш белгилаб қўйилди.

 O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2503
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошкент ш.ЁШЛИК ТШ Ёш либераллар клуби аъзоси 2018-05-22 04:47:16

Бундай ишларни ташкилатчиларга ёшлар номидан уз миннатдорчилигимизни билдирамиз.Бу бизни янада билимга булган интилишимизни оширади.Уз устимизда ишлашга чорлайди.


Камолова Дилафруз Алимовна “Афруза-Дил” тикув цехи БПТ раиси2018-05-17 13:32:50

Ёш олимлар лигаси ташкил топганидан жуда хурсандман. Партиямизда ёш олимлар катламлари хам назардан четта қолиб кетмайди


Мелибоева Маъмура Толиповна Жиззах шаҳар ижрочи котиби2018-05-17 13:30:48

Бу каби тадбирлар ёшларимизга мулоқот майдонининг мамлакатдаги етакчи сиёсий куч базасида шакллантирилиши ёшларга ўз илмий изланишлари натижаларини амалиётга, хусусан, қонунчиликка, иқтисодиётнинг реал соҳаларида фаолият олиб бораётган тадбиркорликка, бошқа соҳаларга жорий қилиш учун имкон яратади


азамат уббиниязов тахиатош тумани ижрочи котиб2018-05-15 21:28:19

Еш олимлар лигасининг ташкил этилиши юртимиздаги еш олимларнинг усишига уз хиссасини кушади ва партиямиз обруси янада кутарилади албатта


Сулайман Ибрагимов - O‘zLiDeP ҚР Кенгаши Ёшлар қаноти 2018-05-15 19:24:51

O‘zLiDePда “Ёш олимлар лигаси” ташкил этилиши юртимиздаги ёшларнинг илм-фан ва изланишлари йўлида қизиқишларини янада орттиради.


Жаббаров Умрбек Ражапбаевич ЎзЛиДеП Беруний тумани Кенгаши ижрочи котиби2018-05-15 19:07:03

Мухтарам Президентимиз айтганларидан Ёшлар бизнинг келажагимиз ёшларни қўллаб қувватлайлик


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-05-15 15:20:31

"Ёш олимлар лигаси"нинг ташкил этилиши ёш олимларимизнинг илмий тадқиқотларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга.


Аслиддин Очилов Хатирчи туманидаги Очил бобо ф/х раиси O`zLiDeP фаоли2018-05-15 15:19:38

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” қошида доимий асосда фаолият юритувчи ҳамда бугун мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар тақдирига бефарқ бўлмаган, Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган ғояларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёр ёш тадқиқотчиларни ихтиёрий асосда бирлаштирувчи “Ёш олимлар лига”сини тузишга қарор қилин


Гурлан туман Кенгаши ижрочи котиби Каримов Расулбек2018-05-15 15:11:17

Ёш олимлар лигаси" ташкил этилиши, юртимиздаги барча иқтидорли ёш олимларимиз учун янада кенгроқ имкониятлар ешигини очиб беради. Қолаверса ташаббускор тадбиркорларнинг янги погонага ўсишига имкон яратади.


Зиёвуддин Розумбетов-бошлангич партия ташкилоти раиси2018-05-15 14:38:50

Давлатимиз раҳбари ЎзЛиДеПнинг VIII съездида илгари сурган муҳим вазифаларни партия томонидан тизимли равишда амалга ошириш баробарида “Ёшлар қаноти” тузилмасида ёш олимлар ва тадқиқотчилар билан ишлашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+