Бошланғич партия ташкилотлари тадбиркорларга кўмакдош

09.10.2017, 18:12

Бошланғич партия ташкилотлари тадбиркорларга кўмакдош

“O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида партия Қашқадарё вилоят ҳамда Косон туман Кенгаши ходимлари, Нартибаланд  бошланғич партия ташкилоти аъзолари билан биргаликда Нартибаланд маҳалласида яшовчи O‘zLiDeP аъзоси Элдор Раҳимов хонадонида бўлдилар.   

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Элдор Раҳимов ўз хонадонида намунали иссиқхона ташкил этган. Мазкур ташрифдан мақсад Нартибаланд маҳалласида яшовчи аҳоли ўртасида хонадон эгасининг иссиқхона ташкил қилиш ва уни юритиш бўйича тажрибасини оммалаштириш эди.

Ташриф давомида Раҳимов Элдор бошланғич партия ташкилоти аъзоларига ўз иссиқхонаси, унда етиштирилаётган маҳсулотлар ҳақида сўзлаб, иссиқхонада етиштириладиган экинлар тўғрисида амалий тавсиялар берди.

Иштирокчилар ташриф жараёнида иссиқхонадан даромад олиш бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1829
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исломқулова УзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш булими мудири 2019-01-25 11:27:43

Муҳтарам Юртбошимизнинг Германия давлатига бўлган ташрифлари ҳар икки давлат учун ҳам катта аҳамият касб этишига ишонамиз.Давлатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли шартномалар биз аёлларга юқори кўтаринкилик бахш этди.


Даврон Темиров O`zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2019-01-23 13:01:28

Германия билан кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш мамлакатимиз иқтисодиётига сифат жиҳатдан янгича руҳ бағишлайди. Иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилган ҳолда республикада тадбиркорлик муҳитини такомиллаштиришга , хориж инвестицияларини олиб кириш жараёнин шаффофлигини таъминлаш юрт тараққиётига хизмат қилади. Президентимиз таъкидлаганларидек инновация бўлмас экан, ҳеч бир соҳада рақобат, ривожланиш бўлмайди. Шунинг учун партия фаоллари бу соҳадаги ўзгаришларни халқимизга кенг тарғиб қилиб,уларнинг кўникма ва малакаларини оширишга ёрдам беришимиз зарур.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+