O‘zLiDeP cайёр қабулида иштирок этган Гулбаҳор Саматова “Зартепа” МФЙга ишга жойлашди

26.06.2018, 10:15

O‘zLiDeP cайёр қабулида иштирок этган Гулбаҳор Саматова “Зартепа” МФЙга ишга жойлашди

O‘zLiDeP Ангор туман Кенгаши тумандаги “Зартепа” маҳалласида сайёр қабул ташкил этди. Унда ҳудуддаги мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Сайёр қабулда ҳудуд аҳолиси номидан сўз олган Эшмуҳаммад Бобоқулов суюлтирилган газ баллонларини етказиб беришда узилишлар рўй бераётгани ва бундан фуқаролар азият чекаётганидан шикоят қилди. Унинг мурожаати тумангаз корхонаси вакили атрофлича ўрганилиб, яқин кунларда ҳал этиладиган бўлди.

Шу ҳудудда яшовчи Хайитқул Азимов ва Раимқул Исаевлар маҳалладан ўтувчи асосий магистрал М 39 йўлидан ўтиш йўлакчалари йўқлиги ҳамда автошоҳбекат мавжуд эмаслиги боис аҳолига маълум қийинчиликлар туғдираётганини баён қилишди. Ушбу мурожаатни Халқ депутатлари Ангор туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари М.Ярматов ва Х.Аллаяровлар ўз зиммасига олиб, “Ўзавтойўл” ДАКга депутатлик сўрови юбориш орқали муаммони ҳал этиб беришни маълум қилди.

Шунингдек, Гулбаҳор Саматованинг иш масаласида қилган мурожаати ҳам шу ернинг ўзида ҳал этилди.

–Кўп йиллардан буён ишсизман. Иш сўраб тегишли ташкилотларга мурожаат  қилдим, лекин ҳозирга қадар натижаси сезилмади, дейди у. – Охири  O‘zLiDeP сайёр қабулида иштирок этиб, яна бир карра мурожаат қилдим. Мутасаддиларга раҳмат, уларнинг ташаббуси билан “Зартепа” маҳалла фуқаролар йиғинига ишга жойлашдим.

Сайёр қабулда билдирилган бошқа мурожаатлар ҳам депутатлар назоратига олиниб, ечими  бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Эркин АБДУЛЛАЕВ,

         O‘zLiDeP Ангор туман

Кенгаши ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1520
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-06-26 18:27:28

Ташкил этилаётган сайёр қабуллар мана шу каби ижобий натижаларни таъминлаши лозим


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-06-26 17:06:19

ойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар натижасижа фуқороларнинг муаммаларига ижобий ечим топилмоқда. Бу эса ўз навбатида аҳолининг депутатларга ва партиямизга бўлган ишончини янада ортишига сабаб бўлмоқда. Ҳурматли депутатларимизга халқни хизматида куч ва қувват тилайман.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилояти Аёллар қаноти бўлим мудири2018-06-26 16:59:32

Сайёр қабуллар натижасида кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда. Депутатларимиз сайёр қабуллар натижасида сайловчиларини ўйлантириб келаётган муаммоларини ижобий хал этишмоқдалар.


Навоий вилояти Ч.Раджабов2018-06-26 16:32:24

Сайёр қабуллардан кўзланган мақсадларга эришилганидан халқнинг қувончи чексиз,


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-26 14:31:41

Жойларда шу каби сайёр қабуллар ташкил этиб ва кўпроқ ижобий натижаларга эришишимиз лозим.


Гулмира Амирова СТМ2018-06-26 11:26:34

Жойлардан сайланган депутатларимиз фаол бўлса худудларда ижтимоий-иқтисодий муаммолар тез хал этилади.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-26 10:30:14

Сайёр қабул натижаси сабаб, аҳолининг муаммолари ижобий натижа бераётгани бу алббата қувонарли хол.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+