“Ёш инновациячи” танловининг Республика босқичида 42 ихтирочи қатнашяпти (ФОТО,ВИДЕО)

03.07.2018, 12:06

 “Ёш инновациячи” танловининг Республика  босқичида 42 ихтирочи қатнашяпти (ФОТО,ВИДЕО)

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлар оромгоҳи”да “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичида ғолибликни қўлга киритган 42 нафар ёш ихтирочи иштирок этишмоқда.

ВИДЕО:

Таъкидлаш ўринлики, кўрик-танловининг республика босқичи ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди. Ёш ихтирочи - ижодкорлар томонидан тақдим этилган 20 га яқин ишланмалар йиғилганларда катта таъсурот қолдирди.

– Танловда ўзимни “ақлли замонавий уй” лойиҳам билан иштирок этдим, – дейди Бухоро туман касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Дилёр Эргашев. – Мен яратган “ақлли уй” аслида чекка қишлоқларда яшовчи фуқороларга мослаб яратилган. Агар бундай уйингиз бўлса, 5 км узоқликгача бўлган бирор бир нохуш ходисадан масофавий пулт орқали хабардор бўлишингиз мумкин.  

Ғузор Нефть ва газ саноати коллежи ўқувчиси Сарвиноз Озодованинг помидордан йилига беш марта ҳосил олиш борасидаги инновацион ишланмаси кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

– Мен ишлаб чиққан лойиҳада сомон ҳандақда 2 ой ивитилиб, чиритилади ва  қопларга солиниб, унга помидор ва бодринг экилади, – дейди ёш ихтирочи. – Қарабсизки, маҳсулот 35 кунда тайёр бўлади. Энг муҳими, бундай усулда экилган помидор кўчатлари бугунги кунда вилоятимизда кўп тарқалган занг ва қурт касаллигига чалинмайди.

Кўрик-танлов совриндорлигига номзодларни тавсия этиш ва ғолибларни аниқлашда асосий эътибор номзодларнинг ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди, етакчилик қобилияти ҳамда инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини қай даражада ўзлаштира олганига қаратилди.

– Танловда тўсиқларни автоматик тарзда сезувчи автомобиллар лойиҳаси билан иштирок этдим, – дейди Ширин Энергетика касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Умар Эргашев. – Лойиҳамга кўра автомобиллар ҳар қандай тўсиқларни автоматик тарзда сезади ва тўхтайди. Қолаверса, светофорнинг  қизил чироғи ёнса ҳам, автомобил автоматик тарзда тўхтайди. Бу ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

– Танловда қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун қулай бўлган мулътиватор ускунам билан қатнашдим, – дейди сурхондарёлик иштирокчи Фарҳод Тошпўлатов. – Бу ускунанинг афзаллиги шундаки, ҳеч қандай ёқилғисиз қуёш энергиясидан қувват олган ҳолда бир вақтнинг ўзида ернинг қатқалоғини юмшатади ва бегона ўтлардан тозалайди. Энди бу ускунамни янада такомиллаштириш орқали аҳолининг ўз томорқасидан янада кўпроқ даромад олиши учун кўмаклашмоқчиман.

Таъсис этилган илк йилданоқ, ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотган кўрик-танлов натижаларига кўра, ҳар бир йўналишдан 6 нафардан ёш ихтирочи ғолиб деб топилади. 18 нафар ўқувчига кейинги ўқув йили давомида стипендия белгиланади ва O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда касб-ҳунар таълими марказининг дипломи топширилади.

Бундан ташқари, кўрик-танловнинг фаол  иштирокчиларига “Энг ёш инновацион ғоя муаллифи”, “Энг самарали инновацион лойиҳа муаллифи”, “Кичик бизнес учун энг истиқболли инновацион лойиҳа муаллифи”, “Энг яхши инновацион ишланма муаллифи” каби номинациялар бўйича ҳам рағбатлантирувчи мукофотлар топширилади.

Эслатиб ўтамиз, 4 июль куни танловнинг республика босқичи ғолибларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    4983
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жобборкул Тошкулов O'zLiDeP Ширин2018-07-12 14:28:58

“Ёш инновациячи” танловининг Республика босқичида Ёш тадбиркор инновациячи ихтирочилар қатнашиши ва бу тадбирнинг ўтказилишини шахсан қуллаб-қуватлайман. Бундай тадбирларни хар йили ўтказиб борилишини ҳамда ушбу тадбир бўйича ёшларни билим салохияти даражасини янада ошириб бориш мақсадида худудий коллеж, академик хамда мактабдаги устозларга ушбу йўналишда бераётган билимларини янада чуқурроқ, амалий ҳамда назарий жихатдан босқичма-босқич ўргатиб борсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Мен шахсан ўзим Танловда тўсиқларни автоматик тарзда сезувчи автомобиллар лойиҳаси билан иштирок этган юртдошим Ширин Энергетика касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Умар Эргашев билан шахсан фахрланаман. Келажакда бундай ёш ихтирочилар сафини янада кенайтирамиз, купайтирамиз, бойитамиз ва қўллаб-қўватлаймиз.


Отабек Раззаков2018-07-04 17:22:35

"Ёш инновациячи" кўрик танловининг туман ва вилоят боскичи ғолиби Янгиариклик "Чикирчи маиший хизмат касб-хунар коллежи ўкувчиси Сотимпошшо Одамбоева кўрик танловнинг Республика боскичида иштирок этиб қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича фахрли 3- ўринни қўлга киритгани билан барча Янгиарикликлар номидан самимий табриклаймиз. O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши ижроия кўмитаси тамонидан "Фаол тадбирколик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб- қувватлаш" йилида "Ёш инновациячи" кўрик танловини барча босқичларини юкори савия ўтказилиши ёшларимизда ўз устида ишлаб янги ғояларни шакллантиришда, ишланмалари ва технологияларини хаётга тадбик этишларида катта имкониятлар яратади.


Бекзод БОБОМУРОТОВ O'zLiDeP Навоий вилояти Нурота туман бўлими аппарат раҳбари2018-07-04 16:01:01

Албатта Илҳомжон фикризга юз фоиз қўшиламан.


Илхом ИСЛОМОВ ЎзЛиДеП Нурота туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-07-04 15:59:09

Айтганиз келсин Бекзод. Ҳасанжонни ихтироси Нафақат Нурота туманимиз учун балки бутун Республикамиздаги чўл минтақаларида ва сув билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлган ҳудудларда ўз фойдасини беради.


Бекзод БОБОМУРОТОВ O'zLiDeP Навоий вилояти Нурота туман бўлими аппарат раҳбари2018-07-04 15:55:08

Нуротадан партиямиз фаоли "Ёш инновациячи" танловининг Навоий вилояти босқичи ғолиби Қодиров Ҳасан укамизга ҳам омадлар тилаймиз. Бутун Нурота халқининг икки қўллари дуода. Яратган насиб этса ёруғ юз билан уйга қайтасан,


O’zLiDeP Хива туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари Ш.Атажанов2018-07-04 14:59:49

Бугунги танловнинг республика босқичида иштирок этаётган 42та ёш ихтирочига ёшларимизга рахмат деб қоламиз. Мен бу танлов ташкилотчиси, ташаббускори бўлган партия раҳбарияти ва ёшлар билан ишлаш бўлимига кейинги ишларида омадлар тилаб, келгусидаги ишларида омад тилайман.


Хива туман Кенгаши ижрочи котиби Я.Хожаниязова2018-07-04 14:57:23

Республика босқичи ғолибларига келгусида омадлар тилаб қоламиз.


Насиба, Нукус2018-07-04 09:27:06

Бутун республикамиздан 42та ёш ихтирочи иштирок этаётгани бу 42та янги ғоядегани. бўш вақтларини инновация ўйлаб топиш устида унумли фойланаётган ёшларимизга рахмат деб қоламиз. Албатта, бу танлов ташкилотчиси, ташаббускори бўлган партия раҳбарияти ва ёшлар билан ишлаш бўлимига кейинги ишларида омадлар тилайман.


Миришкор туман Тадбиркор БПТ раиси Бекмуродова Лобар2018-07-04 09:19:43

Ёш инновациячи ёшламизни ихтирочи ва келажакда бутун дунёни ўзига қарата оладиган ёшлар бўлиб етишишига ишонаман “Ёш инновациячи” танловининг Республика босқичи иштирокчиларига омад тилайман


Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2018-07-03 18:33:53

Мана шундай истеъдодли ёшларимизни юзага чиқишида ушбу кўрик танлов жуда катта туртки бўлди. Шундай кучли иннавацион ғояга эга, иқтидорли ёшларимиз бор экан Ватанимиз келажаги бунданда порлоқ бўлишига ишончимиз ортаверади. Партиямиз томонидан худди шундай пухта ўйланган лойихалар, кўрик танловлар кўпаяверсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+