O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг ангорлик Нодира Ёмғирова ишли бўлди

01.08.2018, 18:56

O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг ангорлик Нодира Ёмғирова ишли бўлди

O‘zLiDeP Ангор туман Кенгаши “Қадимий Ангор” маҳалласи аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди.

Унда халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия туман кенгаши ходимлари, тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Сайёр қабулда маҳалла аҳли номидан сўз олган Ҳусниддин Сатторов газ  баллони ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаати халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан ўрганилиб, мутасаддилар кўмагида жойида ҳал этилди.

Шунингдек, шу ҳудудда яшовчи Илҳом Туроповнинг ичимлик суви бўйича қилган мурожаати халқ ноиби Э.Жаппаров томонидан депутатлик сўрови юбориш учун ёзиб олинди.

“Қадимий Ангор” маҳалласида яшовчи Нодира Ёмғирова кўп йиллардан буён ишсиз. Тўғри, у иш масаласида бир неча бор тегишли ташкилотларга мурожаат қилди, лекин ҳозирга қадар натижа йўқ.

–Олий маълумотли бўлсамда ўз мутахассислигим бўйича иш тополмаётган эдим, – дейди Н.Ёмғирова. –Шу боис, мазкур масалада ҳудудимизда ташкил этилган сайёр қабулда мутасаддилардан кўмак сўрадим. Мурожаатим халқ депутатлари туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан ўрганиб чиқилиб, шу ернинг ўзида ҳал этилди. Энди яқин кунларда туманимиздаги 37-сонли умумий ўрта таълим мактабида  ўз фаолиятимни бошлайман.

Қабул сўнггида аҳоли томонидан келиб тушган муаммоларни ўз вақтида ижобий ҳал этиш юзасидан партия депутатлик гуруҳларига аниқ вазифалар белгилаб берилди.

  Аъзим Шобердиев,

 O‘zLiDeP Ангор туман

  Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-02 09:47:04

Ўтказилаётган сайёр қабуллар натижасида жойлардаги муаммоли масалалар ўз ечимини топмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+