Амударёлик уюшмаган ёшларга “Yoshlar – kelajagimiz” ва “Ҳар бир оила тадбиркор” Дастурлари мазмун-моҳияти тушунтирилди (ВИДЕО)
07.08.2018, 18:25
O‘zLiDeP Амударё туман Кенгаши Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Дўстлик”, “Фаровон”, “Янгиобод” МФЙ аҳолиси учун амалий мулоқот ташкил этди.
Тадбирда сўзга чиққан партия фаоллари беш йилга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастури ва “Ҳар бир оила тадбиркор” Дастури доирасида Амударё туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.
Қайд этилганидек, O‘zLiDeP ёшларнинг эзгу интилиши ва ташаббусларини рўёбга чиқариш ва бандлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Бу борада олиб борилаётган ишлар партиянинг ёшларда тадбиркорликка оид билим ва кўникмасини шакллантириш, уларнинг бизнес-режаларини амалга оширишга кўмаклашишдек дастурий мақсадларига ҳамоҳангдир.
–Айни чоғда партиямиз мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга жиддий киришган, – дейди O‘zLiDeP Амударё туман Кенгаши аппарат раҳбари Муқаддас Бекназарова. – Шу боис, мулоқот давомида касб-ҳунар коллежини тамомлаб, ишсиз юрган ёшларни аниқладик ва бандлигини таъминлашга кўмаклашдик. Зотан, мулоқотдан мақсад ҳам Дастурда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш эди ва бунга эришдик деб ҳисоблайман.
Мулоқотда иштирокчиларни қизиқтирган саволларига соҳа мутахасислари томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Билдирилган фикрлар
Абдусоқиев Аҳмад Жиззах вилояти2018-08-08 12:57:58
Мухтарам Президентимиз ташаббуси билан каъбул килинган “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастури ва “Ҳар бир оила тадбиркор” Дастурлари ҳалқимиз учун жуда катта ёрдам булди. Дарҳақиқат, Президентимиз айтиб ўтганларидек, ҳалқ бой бўлса, давлат бой бўлади деган сўзлари бугунги кунда ўз тасдиғини топмоқда. Юртимизда тадбиркорларга яратилаётган бундай имкониятлар сабабли, келажакда ривожланган давлатларда, шу жумладан АҚШ даги сингари бизда ҳам йирик бизнесмен, тадбиркорлар етишиб чиқади деган умиддамиз.
Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-08-08 08:41:58
Хурматли Президентимиз ташаббуси билан каъбул килинган “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастури ва “Ҳар бир оила тадбиркор” Дастурларида белгиланган вазифалар бу куннинг энг долзарб масалаларига тугридан тугри ечими булаетганлиги гувохимиз. Жамиятимиз ривожида тадбиркорликнинг урни катта. Мана имкониятлар ешларга, фойдаланинг ва кузланган даромадларга эга булинг. Бу сохага хеч канака тусиклар булиши мумкин эмас. Хар бир еш уз хукукини тулаконли билса булди.