Ҳунарманди эъзоз топган юрт

23.11.2017, 17:34

Ҳунарманди эъзоз топган юрт

Ҳунармандлик миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисми. Ота-боболаримиздан қолган мерос. Ҳунармандлар томонидан тайёрланаётган буюм ва маҳсулотларга нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам талаб ортмоқда. Президентимизнинг жорий йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазкур соҳани янада ривожлантиришга муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят ва Термиз шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида “Ташаббус – 2017” кўрик-танлови иштирокчиси Хайрулло Жўраев устахонасида ташкил этилган давра суҳбати бу фикрлар бот-бот такрорланди.

– Кулолсозлик кишидан қунт, сабр-тоқат ва синчковликни талаб этади, – дейди у. – Отамерос кулолчилик соҳасида 20 йилдан буён меҳнат қилиб келаман. Бугунги кунда 30 турдан ортиқ маҳсулотларни ишлаб чиқаряпмиз. Хусусан, сополдан хумлар, кўзалар, гултуваклар ҳамда лойдан ясалган миллий ўйинчоқларимиз, Ал Ҳаким ат-Термизийнинг маҳобатли мақбараси акси тасвирланган лаганлар сайёҳларда қизиқиш уйғотмоқда. Президентимизнинг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида биз каби ҳунармандларнинг ўз фаолиятларини кенгайтиришлари учун имкон яратади. Фармонда белгиланган вазифалар ҳунармандлар сафини янада кенгайтириш ва уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Давра суҳбати якунида ҳунармандликка қизиқиши бўлган ёшлар учун мастер-класс ташкил этилди.

Зебинисо САПАРОВА,

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши Ёшлар

билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1747
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Андрей 2019-12-07 00:49:55

Ochig‘i bu odamlar qaerga nimaga saylanib keyin nima ish qilishlarini nechi foiz xalq biladi...?? Qanchasi tushinadi qanchasi yo‘q


Sadoqat2019-11-19 20:23:05

Omad! Umid qilamizki, xalq ishonchini oqlashadi va AMALDA o'zlarini ko'rsatishadi!!!


Зайниддин2019-11-17 20:19:36

Биттасини ҳам танимайман. Депутатликка танилган одамлар номзоди қўйилиши керак? Буларни бирортаси Ўзбекистонни келажаги тўғрисида қайғурмайдиганлар.Республика бўйича шу ҳол.Биронта мен биладиган жонини бабборга бериб сидқидилдан ишлаган одамлар эмас.


Sarvar2019-11-17 10:59:47

O'zLiDeP ga omad.Mening fikrim mana shu partiyaga koplar ovoz beradi.Va men xam.


Shuxrat Muhiddinov Abdullayevich2019-11-17 10:32:38

Biz sizga ishonamiz!!!!


Холмурод Исанов2019-11-10 01:00:20

Номзодларнинг барчаларига сайловда омад тилайман. Депутат булиб сайлангач эса, халкимиз ва Ватанимизга (хукук ижодкорлиги фаолиятида) халол хизмат килишларини узларининг эьтикодига айлантиришларини тилайман.


Холмурод Исанов2019-11-10 01:00:20

Номзодларнинг барчаларига сайловда омад тилайман. Депутат булиб сайлангач эса, халкимиз ва Ватанимизга (хукук ижодкорлиги фаолиятида) халол хизмат килишларини узларининг эьтикодига айлантиришларини тилайман.


Маъмуржон2019-11-09 15:28:04

Жуда зур, вилоят ва туман кенгашлари номзодлари хам тезрок эълон килинса яхши буларди. Бу хакикий демократия.


102019-11-09 15:09:20

Nomzodlar qani chiqmayaptiku


Чарос2019-11-09 08:20:05

Номзодлар орасида суд ва хукук сохасидан мутахассислар жуда кам экан. Кейин нима учун номзодларни расми куйилмаган. жамоатчилик номзодларни ФИШдан кура купрок расми оркали танийди, бу борада миллий тикланиш партиясидан урнак олса булади эринмасдан номзодларни расмини куйибди, баракалла


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+