Депутат сайловчилар билан учрашди

29.11.2017, 19:30

Депутат сайловчилар билан учрашди

Мамлакатимизни ривожлантиришнинг беш устувор вазифаси – Ҳаракатлар стратегиясида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш йўналишида сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш масаласига алоҳида урғу берилган.

Давлатимиз раҳбари шу йилнинг 12 июлида Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилишида депутаталар халқимизнинг оғирини енгил қилиши, сайловчилар билан доимий мулоқотда бўлиши бугунги куннинг муҳим вазифаси, дея такидладилар. Ўша учрашув сиёсий партиялар ҳамда депутатларнинг сергак тортишига,  ўз зиммасидаги маьсулиятини янада теранроқ англашига туртки бўлди.

Видеоселекторда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Эргаш Салиев ҳудудлардаги мавжуд муаммолар бартараф этиш бўйича Фориш туманининг “Мустақиллик”, “Қораобдол ота”, “Норвон” ва “Илонли” маҳаллаларида истиқомат қилаётган сайловчилар билан учрашди. Учрашувда электорат манфаатлари билан боғлиқ муаммолар, хусусан, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалалар, ички йўлларни таъмирлаш, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини иш билан таъминлаш, шу билан бирга ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан таклиф ва мулоҳазалар муҳокама этилди.

Учрашув давомида “Мустақиллик” МФЙ  Каттасой  қишлоғида  яшовчи    1923 йилда туғилган, II-жаҳон уруши қатнашчиси Абил Шарипов, “Қораобдол ота” МФЙ  Ойтамғали қишлоғида яшовчи Жаҳонгир Давурбоев, шу маҳалланинг Узунбулоқ қишлоғидаги Жавоҳир Боймуродов ва Фориш тумани Гараша қишлоғида яшовчи меҳнат фаҳрийси Камолхон Исмоиловлар ҳолидан хабар олиниб, уларга чангютгич ва озиқ-овқат маҳсулотлари совға қилинди.

O’zLiDeP вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    3093
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+