“Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” танловига энг муносиблар сараланмоқда
24.10.2018, 15:37
“Равон тараққиёт орзуси” масъулияти чекланган жамияти нафақат Андижон туманида маҳсулотлари билан обрў қозонган корхоналардан бири. Корхона ишлаб чиқараётган калач ва резина оёқ кийимларининг сифати харидорларни қониқтиради. Жамият қошидаги бошланғич партия ташкилоти 2007 йилда атиги 10 нафар аъзо билан тузилган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 200 нафарга етди. Бу эса, ўз навбатида, қуйи тузилма фаолиятининг юқори марраларни қайд этаётганидан дарак.
– “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” танловига ҳужжатларимизни топширганимизда, очиғи, иккилангандик, – дейди БПТ раиси Хабибулло Қучақов. – Чунки танлов ғолиблигига туманнинг энг салоҳиятли корхона ва ташкилотларидаги таянч тузилмалар ҳужжат топширган эди. Бироқ ҳакамлар ҳайъати ҳужжатларимизни, аъзолар рўйхатини, тарқатма материалларини ўрганиб чиқиб, бошланғич партия ташкилотимизни вилоят босқичида қатнашишга лойиқ, деб топишди.
Айни шу танловнинг қуйи босқичлари вилоятнинг Марҳамат, Избоскан, Балиқчи туманлари ҳамда Андижон шаҳрида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди. Жумладан, Марҳамат туманидаги Турон ўқув маркази қошидаги, Избоскан туманидаги “Андижон Нефтбаза” МЧЖ Пойтуғ филиали қошидаги қуйи тузилмалар танловнинг вилоят босқичида иштирок этишади.
Одинахон Турғунова,
O‘zLiDeP Андижон вилоят
Кенгаши ташкилий партиявий
ишлар бўлими мудири
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Билдирилган фикрлар
Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-25 09:07:15
Хар бир сохадаги каби йил якунида партиямизнинг куйи бугини булган жойлардаги бошлангич партия ташкилотларининг иш фаолиятлари урганилиб "Энг намунали бошлангич партия ташкилоти" курик танлови утказилиб голиблари саралонмокда. Танловда голиб булган Хабибулла акамизни табриклаймиз, келгуси боскичда омад яр булишини тилаймиз