Самарқандда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида семинар ташкил этилди

03.11.2018, 20:12

Самарқандда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида семинар ташкил этилди

Бугун O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовнинг Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида вилоят иқтисодиёт ва сервис институтида партиянинг 15 йиллиги муносабати билан ҳамда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Орзулар рўёби-O‘zLiDeP билан” шиори остида  тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда партия  фаоллари томонидан Ўзбекистондаги сиёсий партиялар фаолият ва бунда O‘zLiDePнинг тутган ўрни ва роли,  дастурий мақсад ва вазифалари, ўтган даврдаги, айниқса мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида мутлақо янги даврни бошлаб берган сўнгги икки йилдаги фаолияти ҳақида талабаларга атрофлича маълумотлар берилди.

– 15 йил тарих олдида жуда қисқа муддат. Лекин ўтган йиллар, айниқса сўнгги икки йилда амалга оширилган ислоҳотлар шиддати O‘zLiDePни ҳам замон билан ҳамнафас бўлишга, фаолиятини тубдан такомиллаштириш нуқтаи назаридан жиддий синов даври бўлди, дейиш мумкин. Хусусан, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси O‘zLiDeP зиммасига тамомила янги вазифаларни қўйди,- деди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари И. Ботиров.  – Шу маънода стратегияда белгиланган устувор вазифалар ижроси бугун зиммамизга кечагиданда кўпроқ вазифларни юкламоқда. Уларни бажариш учун эса партиямиз ўз сафини истеъдодли, билимли ёшлар билан тўлдиришдан манфаатдор. Бугунги тадбиримиз моҳиятида ҳам ана шу мақсад мужассам десак, хато бўлмайди.

Тадбирда   партиянинг вилоят Кенгаши фаоллари ҳудудий ташкилотларига сиёсий жиҳатдан етук, партиявий ишларни ташкил этиш масалаларида давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, йигит-қизларни сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш борасида партия томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар тақдим этилди.

Учрашувда O‘zLiDePнинг 15 йиллиги муносабати билан Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан эълон қилинган “Энг фаол талаба” номинацияси Самарқанд шаҳар босқичи ғолибларига дипломлар тантанали равишда топширилди.

 Тадбир доирасида  партия сафига кириш истагини билдирган 30 га яқин олийгоҳ битирувчиларига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Бахтигул Қаршиева,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1310
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-11-05 08:53:33

Партиямиз ташаббуси билан утказилган “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Орзулар рўёби-O‘zLiDeP билан” шиори остида тарғибот тадбирининг номидан хам куриниб турганидек келажагимиз булмиш ешларимизга эътибор зур. Албатта билимдон ва талапчанг ешларимиз сони купайиши тарофдаримиз ва уларни хар тамонлама куллаб кувватлаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+