O‘zLiDeP савдони эркинлаштириш тўғрисидаги фармон мазмун-моҳияти ва аҳамиятини муҳокама қиляпти

06.11.2018, 12:07

O‘zLiDeP савдони эркинлаштириш тўғрисидаги фармон мазмун-моҳияти ва аҳамиятини муҳокама қиляпти

2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга умумий қиймати 5 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга рухсат этилади. Бу ҳақида  O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида Президентимизнинг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони тарғиботига бағишланган давра суҳбатида таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, Иқтисодиёт, Молия вазирликлари, Солиқ, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмиталари вакиллари, партия фаоллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, Президентимизнинг мазкур фармони тадбиркорлик субъектлари учун катта имкониятлар яратади. Хусусан, улгуржи савдони амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш ва савдо корхоналарини солиққа тортишнинг махсус тартиби, акциз солиғи солинадиган товарларнинг айрим турларини (автомобиль, ўсимлик ёғи ва бошқалар) сотишдан тушадиган тушумлар ҳисобини юритиш ва ундан фойдаланишнинг махсус тартиби ҳамда кўчма савдо учун рухсатнома олиш талаби бекор қилинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1369
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-11-06 15:13:58

Мамлакатимизда тадбиркорликни куллаб кувватлашга каратилган карорлар ва фармоийшлар барча харкаттдаги тадбиркорларимиз тамонидан кизгик куллаб кувватланиб, уларнинг келажакга деган умиди ошиб шу сохани янада кенгайттириш учун имкониятлар яратилганидан хурсанд.


Тошкулов Жобборкул Эркабаевич2018-11-06 14:33:26

2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга умумий қиймати 5 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга рухсат этилган ушбу Президентимизнинг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини шахсан қўллаб-қувватлайман. Ушбу Фармон Биз Сирдарёликларни, тадбиркорларни янада рухлантирди. Юртбошимизга кўз тегмасин, узоқ ишлаб бизларга доимо бош бўлиб юрсинлар, умирлари ўзоқ бўлсинлар, Юртимизга ҳамда доно Президентимизга кўз тегмасин илохим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+