O‘zLiDeP ҳазорасплик бир гуруҳ фермерларни тақдирлади
06.11.2018, 16:39
O‘zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши томонидан партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Унда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия туман Кенгаши ходимлари, БПТ раислари, тадбиркор ва фермерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
–2003 йилдан буён фермерлик билан шуғулланаман, – дейди “Полвонпир” фермер хўжалиги раҳбари Шавкат Қурязов. – Бу йил пахта ҳосилини режа асосида 42 центнердан давлатга топширдик ва режани ортиғи билан бажардик. Шу билан бирга, партия тадбирларида мунтазам қатнашиб турамиз. Сабаби, жамиятимиздаги янгиликлар, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий муносабатларнинг фаол қатнашчиси бўлишимиз учун партия бизга зарур. Инчунун янги қонунлардан хабардор бўлсак ва унга амал қилсак, қонунларда кўрсатилган имтиёзлардан самарали фойдалана оламиз.
Тадбирда партия дастурий мақсад-вазифаларини тарғиб қилишдаги фаоллиги, ватанимиз тараққиёти йўлидаги жонкуярлиги билан юртимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшаётган бир гуруҳ партия фаоллари O‘zLiDeP туман Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтмоқда.
М. АБДИРИМОВ,
O‘zLiDeP Ҳазорасп туман
Кенгаши аппарат раҳбари
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари тақдирланди
18.01.2024, 17:11
-
Хизмат кўрсатиш салмоғи ортмоқда
17.01.2024, 16:31
-
140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади
06.10.2023, 14:02
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
Фикрингизни қолдиринг