Андижонда O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 3000 туп манзарали гул кўчатларини экди

14.11.2018, 16:52

Андижонда O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 3000 туп манзарали гул кўчатларини экди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан партиянинг 15 йиллиги муносабати билан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида “74 туп гул кўчат” акцияси ўтказилмоқда.

Акциянинг илк манзили Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват уйи” бўлди.

Мазкур муассаса раҳбари, O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари бошчилигидаги 50 нафардан зиёд сафдошларимиз муассаса атрофи ҳамда Қўрғонтепа-Қорасув йўналишидаги йўлнинг икки четига 3000 туп манзарали ва шифобахш гул кўчатларини экишди.

– Бундай акциянинг ўтказишдан мақсад, аёл ва гулнинг, аёл ва ободликнинг, аёл ва гўзалликнинг ҳамоҳанглигини сиёсий майдонда ҳам намоён эта олиш, – дейди “Мурувват уйи” раҳбари Хуршидахон Халилова. – Шу боис, партиямизнинг 15 йиллигига “Аёллар қаноти”дан муносиб совға сифатида барча шаҳар ва туманларда ана шундай ободонлаштириш ишларини олиб боряпмиз.

Таъкидлаш керак, акция доирасида вилоятнинг Балиқчи, Қўрғонтепа туманларида белгиланган жойларга гул кўчатлари экиш ва суғориш ишлари олиб борилди.

Умидахон ИСАЕВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

аёллар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1219
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+