Конституция — мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати

11.12.2017, 17:28

Конституция — мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Шароф Рашидов туманидаги Иқтисодиёт ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси — мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия вилоят Кенгаши ходимлари, туман Кенгаши депутатлари, ҚФЙ ва МФЙ раислари, маҳалла фаоллари, “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари, БПТ раислари, ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этган тадбирда бош қомусимизнинг мазмун-моҳияти ёшларга кенгроқ тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, мазкур давра суҳбатида Тарихан қисқа даврда эришилган натижалар, беқиёс янгиланишлар замирида, шубҳасиз, Бош қомусимиз мустаҳкам пойдевор бўлиб келаётгани, Асосий Қонунимиз туб замирида шу муқаддас заминда яшаётган ҳар бир инсонни рози қилиш, уларнинг эзгу орзу-ўйларини рўёбга чиқариш, инсонпарварлик тамойилларига асосланган демократик жамиятни барпо этишдек улуғвор мақсадлар тўлақонли ифодасини топганлиги алоҳида таъкидланди. Конституциямиз – нафақат бугунги куннинг қомуси, балки эртанги кунимиз, қураётган жамиятимиз истиқболини аниқлаб бурувчи энг муҳим ҳужжат эканлигини кенг аҳоли қатламига етказиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2040
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Насирова Шаира Нармурадовна Кармана туман Кенгаши депутати2021-04-15 10:18:20

Инсон қачон хотиржам ҳаёт кечиради, қачонки доимий иш жойига, ўз уйига эга бўлса. Ҳақиқатда ўз уйига эга бўлган инсонни хонадонида хотиржамлик, тинчлик бўлади. Чунки уйсизлик жуда кўплаб оилавий мауммоларга сабабчи бўлади.Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аҳолининг яшаш шароитини янада яхшилаш бўйича аниқ, мақсадли тизим яратилгани ҳалқимизнинг дилидаги гаплар деб биламан.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+