O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган қизлар учун маҳорат дарси ташкил этди

01.05.2019, 16:55

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган қизлар учун маҳорат дарси ташкил этди

O‘zLiDeP Шўрчи туман Кенгаши “Аёллар қаноти” “Бунёдкор аёл” лойиҳаси доирасида “Мен ҳам тадбиркор бўламан” мавзусида маҳорат дарси ташкил этди.

Тадбирда “Салоҳиддин-Сардорбек ширинликлари” корхонаси раҳбари Дилнавоз Қурбонова ўз тажрибаси, ҳаётий кузатувларидан келиб чиқиб бизнесни ташкил этиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва соҳада эришган ютуқлари ҳақида ёшларга сўзлаб берди. 

Тадбиркорнинг маълум қилишича, мазкур корхона пазандачилик ва қандолатчиликка ихтисослашган. Корхона ёнида фаолият юритаётган “Гўзаллик салони” ҳам мижозлар хизматига шай.

–Тадбиркор бўламан деган киши, аниқ мақсадга эга бўлиши керак. Юртимизда ўз бизнесини бошламоқчи бўлган хотин-қизлар учун барча шароитлар бор. Фақат кишида хохиш-ирода бўлса кифоя,  – дейди Д.Қурбонова.  

Тадбирда тадбиркорлик фаолиятини бошлашда айрим тўсиқларга дуч келаётган хотин-қизларга тегишли тавсиялар, кўрсатмалар берилди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    958
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+