Ёшлар сайловларга катта қизиқиш билдирмоқда

07.12.2019, 16:56

Ёшлар сайловларга катта қизиқиш  билдирмоқда

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Гулистон давлат университетида “Cайлов ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Унда партия вилоят Кенгаши вакиллари, университетнинг профессор ўқитувчилари, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда талаба ёшлар қатнашди.

Тадбирда сўз олган партия фаоллари Ўзбекистон муҳим сиёсий жараён — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар сайлови арафасида турганини айтиб, бўлажак сайловларга вилоятда ҳар тарафлама пухта ҳозирлик кўрилаётганини таъкидлади.

“Бу йилги сайловларга “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар” деган шиор танлангани бежиз эмас. Боиси Сайлов кодекси асосида ўтказиладиган сайловларни умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва принциплар асосида демократик, очиқ, ошкора ўтказишга хизмат қиладиган ўттиздан ортиқ янги норма ва қоидалар ўз аксини топган. Унга кўра бўлажак сайловларда ҳар бир овоз эътиборга олинади ва ҳар бир фуқаро давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришда бевосита иштирок этади”, – дейди Б.Ибрагимов.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди. Сайловларни юксак савияда ўтказиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

 Элёр ЖЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Cирдарё вилоят

Кенгаши масъул ходими

  • Кўрилди
    1111
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+