O‘zLiDeP депутати сайловчилар билан учрашди. Натижа қандай бўлди? (+ВИДЕО)

31.01.2020, 17:15

O‘zLiDeP депутати сайловчилар билан учрашди. Натижа қандай бўлди? (+ВИДЕО)

30-Ғишткўприк сайлов округидан халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган Олимхон Бабаханов сайловчилар билан учрашди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида фуқароларни анчадан буён ўйлантириб келаётган кўплаб муаммолар тингланди. Эътиборли жиҳати, аксарият муаммолар тегишли ташкилотлар билан биргаликда бартараф этилди.

Масалан, ҳудуддаги мавжуд 10 та маҳалладаги ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли вакиллари назоратга олиниб, доимий равишда қўллаб-қувватланадиган бўлди. Электр энергияси билан боғлиқ муаммолар эса эскирган трансформаторларни янгилаш орқали ҳал этилади.

Суюлтирилган газ баллонини етказиб беришдаги кунлар оралиғи, илгари 29-45 иш кунига қадар чўзилган бўлса, эндиликда 29-35 иш кунида етказиб бериладиган бўлди. Шу билан бирга ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди. Депутат ўзи раҳбарлик қилаётган корхонада бўш иш ўринлари мавжудлигини айтиб, аҳолини ишга қатнаши учун алоҳида транспорт ажратиб беришини маълум қилди.

Мулоқотлар чоғида халқ вакили аҳолига қулайлик яратиш ва уларнинг мурожаат ва таклифларини доимий нозоратга олиш мақсадида “Депутат қабулхонаси”ни ташкил этаётганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, ушбу қабулхона 1 февралдан ўз фаолиятини бошлайди.

 Учрашув якунида халқ ноиби О.Бабаханов айрим мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови  юборишини ва шу орқали муаммоларга ечим топишини билдирди.  

Юлдуз  ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1484
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Афзалбек Мамариззаев2020-02-01 20:03:51

Ассалому алайкум хурматли партия вакиллари. Янгикургондаги фермерлар учрашувига шар шара махалласидаги мажлисдан фотосуратлар куйилган эди. Энди Гишткуприкда учрашувгаям шар шара махалласи 43-мактабдаги фотосуратлар куйилибди. Бефарк булмасаларинг яхши буларди. Хар ким уз касбига масъулият билан ёндошсагина Юртимиз равнак топади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+