Депутат ваколати халқ манфаати учун

04.01.2018, 12:10

Депутат ваколати халқ манфаати учун

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда дастлаб вилоят депутатлик гуруҳи раҳбари А. Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижроси бўйича партия вилоят кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича тўхталди.

Шундан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ИИБ Ёшлар масалалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш. Тешабоевнинг ахбороти тингланди.

-Айни кунда депутатлар билан ҳамкорликда вилоятимиздаги мавжуд коллежларда “давомат” тадбирларини олиб бормоқдамиз, - деди Ш. Тешабоев. – Натижада 1 минг 753 нафар ўқувчилар ўқув жараёнига қайтарилди, 2 минг 153 нафар ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик огоҳлантирув тадбирлари белгиланиб, таълимга қайтариш чоралари кўрилди. Шунингдек, жамоат жойларида бемақсад юрган 7 минг 62 нафар вояга етмаганлар хизмат хоналарига келтирилиб, уларнинг 494 нафари ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига жойлаштирилди, 15 нафари республикамиздаги махсус ўқув муассасаларига юборилди. Асосийси, 6 минг 553 нафари белгиланган тартибда ўқиш жойларига ва ота-оналарига топширилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида Андижон вилоят молия бошқармасининг ҳисоботи ҳам эшитилиб, ўзаро баҳс-мунозаралар, савол-жавоблар бўлиб ўтди.

- Депутатлик сўровларимизнинг аксарияти банк-молия йўналиши билан бевосита боғлиқ, - дейди халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати Екатерина Смесова. – Маҳаллий бюджетнинг йиллик жараёнида кекса ва ногирноларни қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш тизимини қайтадан ислоҳ қилиш, маҳалла институтларини такомиллаштириш, энг муҳими халқ билан мулоқот қилиш орқали аҳоли дардини билиш, уларни қийнаётган долзарб масалаларни ҳал қилиш ишлари ҳисобга олинишини биламиз, аммо қайсидир ҳолларда депутатлик сўровларимизга атрофлича жавоб ололмаймиз. Бугунги йиғилишимизда айни масала бўйича вилоят молия бошқармасининг ҳисоботини танқидий-таҳлилий муҳокама қилдик ва бу борада тегишли қарор қабул қилинди.

Дилшодбек Жалолов,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1713
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+