Уч йиллик муаммо депутатлар кўмагида бартараф этилди
11.08.2020, 16:15
Нукус тумани "Кердер" овул фуқаролар йиғинидаги "Қизил уй" овули анчадан буён телефон ва интернет алоқаси пастлигидан қийналиб келмоқда.
Ушбу муаммо юзасидан сайловчилар мазкур худуддан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Д.Утамбетов ва туман кенгаши депутати А.Қартжановларга мурожжат қилди.
Халқ вакиллари ушбу муаммо юзасидан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда вазиятни ўрганиб, сайловчилар билан юзма-юз суҳбатлашди. - Мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Уч йилдан буён тегишли ташкилотларга мурожаат этдик. Лекин натижа йўқ, - деди сайловчилар депутатлар билан учрашувда.
Шундан сўнг O’zLiDeP депутатлари дарҳол ишга киришиб, ушбу муаммо юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборди. Мурожаат эътиборсиз қолмади. Маҳалла аҳли учун бу ҳудудга “Uzmobile” антенаси қуриб берилди.
Ушбу амалий ишдан сайловчилар мамнун эканини билдирмоқда.
O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг