Чимбойлик мансабдор шахсларнинг ҳисоботи тингланди

21.08.2020, 17:17

 Чимбойлик мансабдор шахсларнинг ҳисоботи тингланди

O'zLiDeP Чимбой  туман  Кенгаши  депутатлик  гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.          

Йиғилишда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д. Жолдасов  ва  туман  Ички ишлар бўлими  бошлиғи  ўринбосари М.Ўтегеновнинг жорий йилнинг етти ой давомида олиб борган ишлари бўйича ҳисоботи тингланди. 

Ҳисоботда таъкидланишича, давлатимиз раҳбарининг  "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, Чимбой туманидаги  627 ка таъминланган оилаларга 220 минг сўмдан жами 661 миллион 320 минг сўм пул маблағлари ажратилди. 

Қолаверса, туман сектор раҳбарлари, тегишли соҳа вакиллари ва  бириктирилган депутатлар томонидан маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, “темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларга бериладиган бир марталик ёрдам пулларнинг ўз вақтида берилиши ва уни назорат қилиш бўйича самарали ишлар олиб борилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари М.Ўтегенов туман миқиёсида ўтган етти ой мобайнида аҳоли орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича қилинган ишларга тўхталиб ўтди.

Ҳисоботда таъкидланишча, ўтган етти ой давомида 17 та жиноят юз берган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг шу даврига солиштирганда 29 тага ошган. Бу бўйича қатъий  тартиб интизомда тегишли ташкилотлар билан биргаликда маҳалла кесимида ўрганиш ишларини янада жонлантириш, аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш буйича назорат ва тарғибот ишларини янада кучайтириш  кераклигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш давомида депутатлар ушбу мансабдор шахсларнинг ҳисоботини тинглар экан, ўзларининг фикр ва таклифларини билдириб ўтди.  

 O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати  

  • Кўрилди
    624
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+