COVID-19 соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммоларимизни кўрсатиб қўйди

25.08.2020, 11:03

COVID-19 соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммоларимизни кўрсатиб қўйди

Видеоконференц алоқа шаклида ўтаётган йиғилишда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволаётган ва стационар карантинга ёпилган республика бўйича тиббиёт муассасаларида самарали тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш ҳамда уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган профилактик ва эпидемияга қарши чоралар кўриш мақсадида зарурий шахсий ҳимоя воситалари, дори-дармон, тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан ҳудудларни ва тиббиёт муассасаларини таъминлаш тадбирлари узлуксиз амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди.

Парламент томонидан аввалги ўрганишларимиз давомида жуда кўп туманларда олий маълумотли шифокорларни етишмаслиги, ҳаттоки бази туманларда мавжуд штат бирликларига нисбатан 50%дан ортиқ кадрлар етишмовчилиги аниқланган эди.

Пандемия даврида олий маълумотли шифокорларни етишмаётган туманларда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши бўйича қандай чоралар кўрилмоқда? Шунингдек, олий таълим муассасаларида олий маълумотли шифокорларни тайёрлаш юзасида қандай ўзгаришлар назарда тутилган?

Ушбу муаммоли ҳолатни бартараф этилиши бўйича ҳукумат даражасида жиддий чоралар кўрилмаса, юқоридаги саволларга асосли жавоб топиш амри маҳол.

                                                                                                                                Ғайрат АБДИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    744
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+