O’zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли янгиерлик хотин-қизларга бепул маҳорат дарси ўтказди

15.09.2020, 15:27

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли янгиерлик хотин-қизларга бепул маҳорат дарси ўтказди

O’zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши "Аёллар қаноти” ташаббуси билан "Бунёдкор аёл” лойиҳаси доирасида тумандаги Т.Малик маҳалласида “Хотин-қизлар бандлигини таъминлашда касаначиликнинг ўрни” мавзуида ўқув семинар ўтказилди.

Янгиер шаҳар Кенгаши депутати Соҳиба Ғаффарова касаначилик ва ҳунармандчиликнинг сир-асрорларини ушбу ҳудуддаги хотин-қизларга ўргатиб келмоқда. 12-Файзобод сайлов округидан сайланган депутат ушбу касб билан бир неча йиллар давомида шуғулланиб келади. У ўз ҳудудидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар шароитини ўрганиб, аҳолининг бу қатламини камбағалликдан чиқариш йўлида қилинаётган саъйи ҳаракатда фаол иштирок этишга бел боғлаган. Мазкур оилалар хотин-қизларини касаначиликка, ҳунармандчиликка жалб қилиб “Устоз шогирд” анъанасини ривожлантиришга киришди.

Депутат “Т.Малик” ҳамда “Обод юрт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тикув цехини ташкил қилди. Шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази ёрдамига таяниб тикув машиналарини олди. Тикув цехида 5 нафар хотин-қизларни иш билан банд қилди. 10 дан зиёд ёшлар эса касб сир-асрорларини  бепул ўрганишга жалб қилинди. Шу жумладан маҳалланинг  5 нафар хотин-қизларига тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиб, тадбиркорликни йўлга қўйишида амалий ёрдам берди.

Тадбир давомида вилоят ҳамда Янгиер шаҳар Кенгаши ходимлари С.Ғаффарова ва унинг шогирдлари ташкил қилган тикув цехларига бориб уларнинг фаолияти билан яқиндан танишишди. Тикувчи қиз-жувонлар билан суҳбатлашиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

                         Нафиса Султонхонова,

              O’zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    794
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+