O`zLiDeP “Ёшлар қаноти” бир мақсад йўлида жипслашмоқда

07.10.2020, 10:33

O`zLiDeP “Ёшлар қаноти” бир мақсад йўлида жипслашмоқда

O`zLiDeP вилоят Хоразм вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда “Ёшлар қаноти” фаолиятининг ўтган даврдаги фаолияти атрофлича сарҳисоб қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра Хоразм вилоятида партия аъзолари сони 47 510 нафарни ташкил этиб, шулардан 25 366 нафарини 34 ёшгача  бўлган ёшлар ташкил этади.

Ўтган вақт мобайнида партия ёшлар қаноти томонидан бир қатор партиявий лойиҳалар амалга оширилиши натижасида кўплаб ёшларимиз ўз тадбиркорликларини йўлга қўйишди, минглаб ёшлармиз бандлиги таъминланди, турли касб-ҳунарларга жалб қилинди. Пандемия даврида ҳам ёшларимиз, ёш депутатларимиз меҳр саховат ишларига ўз ҳиссаларини қўшдилар. Жумладан, Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши депутати  Мақсад Сабиров ёш бўлишига қарамай карантин даврида “Хоразм дизенфекция маркази” хусусий корхонасини ташкил этиб, 50 нафар вақтинча ишсиз ёшларларни мавсумий иш билан таъминлади. Шунингдек, ўзи раҳбарлик қилиб келаётган “Хоразм уй ичи газ сервис” МЧЖда ҳам 25 нафар ёшларни доимий иш билан таъминланди.

Урганч шаҳар Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Омонбой Сабуровнинг ташаббуси билан “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси томонидан жорий йилнинг ўзида 98 нафар тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган ёшларга 9 млрд 380 млн сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Натижада 301 та янги ишчи ўрни яратилди. 

Конференция кун тартибида партия “Ёшлар қаноти”нинг истиқболга мўлжалланган Комплекс чора-тадбирлар режаси ва дастурлари муҳокама этилди ва йўл харитаси кўриб чиқилди.

Конференцияда “Ёшлар қаноти” гуруҳи ва Жамоатчилик Кенгаши таркиби кўриб чиқилди ва 23 нафар ёшлардан иборат “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгаши таркиби  тасдиқланди.  5 нафардан иборат ёшлар партия Республика “Ёшлар қаноти” нинг конференциясига делегат қилиб сайландилар.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган ёшар “Ёшлар қаноти” фаолиятини янада жонлантириш борасида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Партия фаолиятини тарғиб қилишда фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ ёшларга ташаккурномалар топширилди.

O`zLiDeP вилоят Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    773
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+