Ғузорда тадбиркор иссиқхонада балиқ етиштирмоқда

24.11.2020, 17:23

Ғузорда тадбиркор иссиқхонада балиқ етиштирмоқда

Ғузорлик тадбиркор Фарид Эшдавлатов иссиқхонада балиқ парваришлашни йўлга қўйиб, айни пайтда ички бозорни шу турдаги маҳсулотлар билан бойитишга катта ҳисса қўшмоқда.

Одатдагидан фарқли ўлароқ иссиқхонада балиқ етиштиришнинг афзалликлари ҳақида тадбиркорнинг фикрлари билан қизиқдик.

-Иссиқхонада балиқ етиштиришнинг афзал жиҳатлари жуда кўп,- дейди тадбиркор Фарид Эшдавлатов. – Қиш пайтида сув ҳарорати 18 даражадан пасайганда балиқлар озиқланмай қўяди. Натижада улар то баҳор ойларига қадар, сув илигунча ўсишдан ва етилишдан тўхтайди. Қиш ойларида балиқ етиштиришни кўпайтириш мақсадида иссиқхонада, сувни меъёрдаги даражада илитиб, балиқ етиштираяпман. Ҳозирги кунда 15 метрга 7 метр сиғимдаги ҳовузда парваришланаётган Африка лаққа балиқлари қишда ҳам озиқланиб, вазни ошиб бормоқда. Иссиқхона ичида 3 та ҳовуз барпо қилиб, сувни илитиш, тозалаш ва ҳароратини меъёрда ушлаб туриш ускуналарини ўрнатганман.

Тадбиркор томонидан жорий йилда ички бозорга 2,5 тонна балиқ маҳсулотлари етказиб берилган бўлса, айни куз-қиш ойларида яна 1,5 тонна балиқ сотишни мўлжаллаб турибди. Энг муҳими, у балиқ чавақларини Тошкентдан олиб келаётган бўлса, эндиликда ўзи инкубация қуриб, балиқ чавақларини ўзи етиштиришни мўлжаллаяпти. Ҳозирги пайтда икра олинадиган балиқлар алоҳида парваришланаяпти.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    938
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+