Томорқалардан кўп марта ҳосил олиш тажрибалари оммалаштирилмоқда

08.12.2020, 16:58

Томорқалардан кўп марта ҳосил олиш тажрибалари оммалаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, OʻzLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Жондор туманида бўлди.

Ташриф давомида дастлаб, “Томорқа хизмат экспорт” ишлаб чиқариш кооперативида бўлди.

Пўлоти маҳалла фуқаролар йиғини Оромгоҳ қишлоғида ҳудудидаги фойдаланилмай, қаровсиз ётган 3 гектар ер майдони ўзлаштирилиб, қишлоқ хўжалиги кооперативи йўлга қўйилган эди.

Бунинг учун “Томорқа хизмат экспорт” ишлаб чиқариш коопаритиви ташкил этилиб, дастлаб ер майдонининг 1,63 сотихи кооператив тасарруфига берилди. 1,1 гектар бўз ер майдони эса аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Оромгоҳ ва Навгади маҳаллаларидан танлаб олинган оилаларнинг 50 нафар кам таъминланган ва ишсиз фуқаролари ҳамда ёшларга 2 сотихдан бириктирилди. Уларга мазкур майдонда маҳсулот етиштириб, даромад олиш ҳуқуқини берадиган сертификат топширилди. Шу асосда юздан ортиқ кишининг бандлиги таъминланди.

Айни кунда бу ерда булғор қалампирининг “Бедрана”, аччиқ қалампирнинг “Шакира” ҳамда бақлажоннинг “Чёрная акула” навлари етиштирилиб, жами 16 тонна тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Тожикистон ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилинмоқда.

Актам Хаитов келгусида иссиқхоналарни кенгайтириш бўйича ўзининг таклифларини айтиб, етиштирилаётган маҳсулотларни совуқдан асраб қолиш зарурлигини ҳам алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг, Дарвеши маҳалла фуқаролар йиғини Дарвеши қишлоғида Садриддин Сайфиев хонадонида бўлди. Мазкур хонадонда 4 сотих иссиқхона ташкил қилинган бўлиб, у ерда тропик мевалардан мандарин, апелсин ҳамда лимон билан бир қаторда исмалоқ, помидор, бодринг, булғор қалампири кўчатлари етиштирилмоқда.

-Йигирма йилдан буён иссиқхона билан шуғулланиб келмоқдаман. Дастлабки йилларда фақат помидор кўчатлари экдим тажрибам ортгач, бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экишга бошладим. Сўнгра, тропик кўчатлар экиб ҳосил олишни йўлга қўйдим. - дейди хонадон соҳиби Садриддин Сайфиев. – Ҳозирда меваларни ички бозорга чиқармоқдаман. Қишлоғимдан ўн нафар хонадонга шу амалиётни қўллашни ўргатиб уларни ҳам бандлигини таъминлашга кўмаклашдим. Даромадни изидан барча орзу-ҳавасларга эришмоқдаман. Меҳнат қилган ҳор бўлмайди.

Мазкур қишлоқнинг 40 та хонадонида шундай иссиқхоналр мавжуд бўлиб, аҳоли ўзларининг меҳнатлари билан юрт ободлигига ўзларининг ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Актам Ҳайитов ушбу қишлоқда “Бир маҳалла- бир маҳсулот” тамойили бўйича ишлар кўламини кенгайтириб, хайрли ишларни тарғиботини кучайтириш бўйича таклиф билдирди.

  • Кўрилди
    1164
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+