“Янги Ўзбекистон ёшлари – янги ренессанс драйверлари”

17.12.2020, 11:19

“Янги Ўзбекистон ёшлари – янги ренессанс драйверлари”

Қарши шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Янги Ўзбекистон ёшлари - янги ренессанс драйверлари” мавзуида онлайн конференция ташкил этилди. O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши томонидан  онлайн тарзда ташкил этилган мазкур анжуманда Қашқадарё ва Хоразм ёшлари, депутатлар ва партия фаоллари иштирок этишди.

Онлайн конференция жорий йилнинг 12 - 13 ноябрь кунлари Президентимизнинг Қашқадарё ва 12 - 13 декабрда Хоразм вилоятига ташрифи мобайнида ёшлар билан мулоқот ва учрашувларда  кўтарилган масала ва таклифлар ижросини таъминлаш масалаларига бағишланди.

- Маълумки, Президентимизнинг қашқадарёлик ёшлар билан учрашувида 40 дан ортиқ таклиф ва мурожаатлар билдирилган эди,- дейди O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Маъмуржон Абдуллаев. - Бу масалалар тегишли вазирлик ҳамда мутасадди раҳбарлар томонидан чуқур ўрганилиб, ечим топилмоқда. Бугунги онлайн мулоқот ҳам ана шу учрашувларнинг мантиқий давоми бўлиб, унда ёшлар бир қатор таклифлари билан иштирок этишди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилаган мазкур мулоқот қашқадарёлик ва хоразмлик ёшларнинг фойдали фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишлари ва келгусида янги-янги ғоялар устида изланишлари учун катта имконият ва қулайликлар яратади.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    621
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+