O’zLiDePнинг ўтган даврдаги фаолияти танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди

22.12.2020, 12:13

O’zLiDePнинг ўтган даврдаги фаолияти танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди

Аввал хабар берганимиздек, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда партиянинг жорий йилдаги фаолияти якунлари ва келгуси йилдаги устувор вазифалари биринчи масала сифатида муҳокама қилинди.

Онлайн тарзда ташкил этилган йиғилишда O’zLiDePнинг ўтган даврдаги фаолияти танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди. Унда асосий эътибор партия Сайловолди дастури ва 2020 йилга мўлжалланган Ҳаракат дастурининг ижроси, партия тузилмалари хамда партиядан сайланган депутатлик корпуси олдида турган долзарб вазифаларга қаратилди. Партия тузилмалари томонидан ўтган даврда қилинган ишларга таҳлилий-танқидий нуқтаи назардан ёндашилиб, барча вазифалар, ишлар кўлами аввало мамлакатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга мурожаатномаси доирасида берилган муҳим топшириқлар асосида ташкил этилганлиги таъкидланди.

Қилинган ишлар бирма-бир айтилиб, йўл қўйилган камчиликлар ҳам рўй-рост айтилди. Камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб уларни аниқ режа ва дастурлар асосида босқичма-босқич ҳал этиш чораларини кўриш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

  • Кўрилди
    504
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна2020-12-23 10:25:39

Албатта хар бир ишнинг сархисоби булгани тугри. Иш бор жойда камчилик хам булади. Энг асосийси танкидни тугри тушиниб хулоса чикаришимиз лозим. Барчага янги йил муборак булсин.


Mallayev Avazbek2020-12-22 12:58:51

Mening fikrim O‘zLiDep 2020-yilada sezilarli ko‘rsatgichlarga erisha oldi.Garchi pandemiya ta‘sir qilgan bo‘lsa ham.Partiya targ‘ibotlari chekka mahallalargacha yetib bordi va ma‘lum darajada aholi ko‘nikmalarga ega bo‘ldi.Kelayotgan 2021-yilda shu ko‘nikmalarni amaliyotini ko‘rishga umid bog‘laymiz.Shu partiya a‘zosi sifatida partiyaning maqsad va vazifalarini amalga oshirishda faol ishtirok etishga harakat qilaman.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+