Депутат сайловчилар билан учрашувда 15 та муаммога ечим топди

25.01.2021, 19:04

Депутат сайловчилар билан учрашувда  15 та муаммога ечим топди

Паст Дарғом туман сектор раҳбарлари ҳамда 14-Шарқ Юлдузи сайлов округидан сайланган O`zLiDeP туман Кенгаш депутати Н.Дўстмуродов "Манғитобод", "Парча Қора" МФЙларида бўлиб аҳоли билан сайёр қабул ташкил қилди.

Ушбу учрашувлардан кўзланган мақсад – мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти юзасидан сайловчиларга ахборот бериш, шунингдек, қабул қилинган қонунларнинг жойлардаги ижроси, сайловчилар манфаатларига дахлдор муаммолар ва уларни ҳал қилишга доир вазифаларни аниқлашдан иборатдир.

Учрашув чоғида депутат мамлакатимиз Президенти томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, қонун ҳужжатларининг аҳамияти, шунингдек, маҳалла тизимида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берди.

Учрашувда фуқаролардан йўл қурилиши, газ ва энергия тақчиллиги, мактабгача таълим ташкилоти, умумтаълим мактаб фаолияти билан боғлиқ масалаларда мурожаатлар бўлди.

Сайёр қабулда аҳоли томонидан 60 га яқин мурожаатлар бўлди. Муаммоларнинг 15 тасига шу ернинг ўзида сектор раҳбарлари томонидан мурожаатларга ечим топилди. Депутат томонидан айрим муаммоларга ечим топишда туман мутасаддилари билан амалий ёрдам беришга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    481
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+