Ургутда O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг эшитуви ўтказилди

16.02.2021, 16:49

Ургутда O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг эшитуви ўтказилди

O’zLiDeP Ургут туман Кенгаши таркибидаги “Ургут эркин иқтисодий зонаси” қошидаги бошланғич партия ташкилотида халқ билан мулоқот ва сайёр қабул ўтказилди.

Тадбирда дастлаб Халқ депутатлари Самарқанд вилояти ва Ургут туман Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг сайёр қабул шаклида ўнлаб фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларнинг аксарият қисми, хусусан тижорат банкларидан кредит олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, иш билан таъминлаш каби масалалар жойида ҳал этилиб, фуқароларга тижорат банклари раҳбарлари ҳамда мутасадди корхона ташкилот масъуллари томонидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, туманидаги давлат ва хусусий шерикчилик асосида телевидения фаолиятини йўлга қўйиш бўйича мурожаат ҳам депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашида O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг иш режасига киритилган масалалар юзасидан депутатлик эшитув ўтказилди. Эшитувда тумандаги бир қатор мутасадди ташкилот раҳбарларининг 2020 йилда амалга оширилган ишлари ҳамда 2021 йилга мўлжалланган ишлари юзасида ҳисоботлари эшитилди.

Хусусан, тумандаги мактабгача таълим, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Микрокредитбанк, Ҳамкорбанк, Савдогарбанк, Молия бўлими, ва бошқа бир қатор ташкилотлар фаолияти таҳлил этилди.

  • Кўрилди
    528
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+