O‘zLiDeP лойиҳалари талаба-ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотди

05.03.2021, 17:58

O‘zLiDeP лойиҳалари талаба-ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотди

Тошкент давлат транспорт университетида O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ҳамда Миробод туман Кенгаши ҳамкорлигида “Жамият ривожида ёшларнинг ўрни” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда “Ёшларни қўллаб – қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросига эътибор қаратилди.

Ҳозирги кунда Янги Ўзбекистонни барпо қилиш йўлида ёшларни ҳар тамонлама қўллаб- қувватлаш, баркамол этиб улғайишлари учун амалий ишлар қилинмоқда. Бу борада партия ёшларни сиёсий, хуқуқий, маънавий, иқтисодий билимларини ошириш мақсадида қатор тарғибот тадбирларини ҳам бошлаб юборган.

Партия депутатлари, экспертлар, ёш тадбиркорлар таклиф этилган мулоқотда талаба ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Тадбир давомида партия “Ёшлар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган “Startap”, “Ёш журналистлар ва блогерлар клуби", “Ёш инновациячи" лойиҳаларга талаба ёшлар ўз қизиқишларини билдириб ўтишди.

Тадбир сўнгида партия сафига кирган янги аъзоларга партия гувоҳномалари топширилди ҳамда фаол талабаларга эсдалик совғалари тақдим қилинди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    183
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+