“Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар Шахрихонда давом этмоқда

07.03.2021, 11:26

“Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар Шахрихонда давом этмоқда

“Янги йўл” массиви Шаҳрихон туманида жойлашган. Мазкур ҳудуднинг сайловчилари бугун депутат танлашда адашмаганганларини ҳис қилмоқдалар. Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Элёрбек Мамажоновнинг хайрли тадбирлари, елкадошлик масъулияти мақомни оқлаётганидан дарак.

Халқ ноибининг “Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасидаги саховат тадбирлари 8-Март – Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида қизғин тус олди. Маҳаллалардаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган, ёлғиз аёлларга кўрсатилган эҳтиром ғамхўрлик ва эътиборнинг намунаси бўлди. Улашилган байрм совғалари ҳамда бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари рўзғор юкини енгиллатиши билан бирга ярим кўнгилларга қувонч ҳадя этди.

Депутатнинг сахоат тадбирлари маҳалладаги ўрганиш ишларига уланиб кетди. Маҳалладаги мавжуд бандлик муаммоларига ечим топилишида кўмаклашилди.

Нодир Ғозиев ана шундай тарғиботда ишга жойлашганлардан. Анча йилдан буён хорижда меҳнат қилаётган фуқаро карантин сабабли уйга қайтганди. Иш тополмай халак. Депутат кўмаги билан тумандаги “Гулжаҳон” фермер хўжалигига ишга жойлаштирилди.

Бундай эзгу саъй-ҳаракатлар давом этмоқда.

Садоқат МАҚСУДОВА,

O’zLiDeP Шаҳрихон туман Кенгаши

 ижрочи котиби

  • Кўрилди
    754
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+