Спикер ўринбосари амударёлик ёшларга ер ажратиш жараёнларида иштирок этди

07.03.2021, 12:16

Спикер ўринбосари амударёлик  ёшларга ер ажратиш жараёнларида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов амударёлик ёшларга ер ажратиш борасидаги тадбирда иштирок этди.

А. Хаитов ёшлар билан мулоқот қилар экан, ҳозирги вақтда ёшларга ерларни иккиламчи ижарага бериш ҳукумат томонидан тасдиқланган вақтинчалик тартиб ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинаётганлигини, "Қишлоқ хўжалиги кооперативлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлигини, ёшларга ер ажратиш жараёнида ҳуқуқий маслаҳатлар бериш масалаларида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашлари ҳам ёрдам кўрсатиб келаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида “Қиличбой” ОФЙ даги "Якупбой Аширов" фермер хўжалиги ерларидан 54 нафар ёшга 20 сотихдан ер ажратиб берилди. Бунда фермер хўжаликлари томонидан зарур агротехник тадбирлар амалга оширилиб, ёшларга ер майдонлари тайёр ҳолатда топширилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Мазкур жараёнда деҳқончилик ишини бошлаган ёшларга ерларни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш ҳамда улар томонидан етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда сотиш, шу жумладан уларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш тўғрисидаги масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шундан сўнг ёшларга ажратилган ерларга дастлабки мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1063
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+