Депутатлар қибрайлик тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топишдими?

15.03.2021, 17:29

Депутатлар қибрайлик тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топишдими?

Қибрай туманида OzLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Давлат–хусусий шериклик бўйича амалиётни ўрганиш, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида давлат хусусий шерикчилик асосида Қибрай туманида кенг кўламда амалий ишлар давом эттириб келинаётганлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, давлат ҳусусий шериклик бўйича маълумотга эга бўлмаган фуқаролар учун сайёр қабуллар ташкил этилиб, бу борада тадбиркорларга тушинтириш ишлари олиб борилаётганлиги ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди.

Давра суҳбатида ҳудудий банклар томонидан давлат хусусий шериклик асосида бир нечта катта лойиҳалар амалга оширилаётганлиги айтиб ўтилди. Жумладан, туманда жами 30 та лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, ҳозирда ушбу лойиҳаларнинг 21 таси ишга тушган, 5 таси эса ҳозирда амалга оширилаётир. Шунингдек, 4 таси истиқболда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳисобига тўғри келиши таъкидланди.

- Давлат-хусусий шериклиги лойиҳалари сонини ошириш, соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, лойиҳани амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида мутасадди идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида депутатлик гуруҳимиз томонидан таҳлиллар ўтказилиб депутатлик гуруҳи эшитуви ташкил этилди, - дейди OzLiDeP Қибрай тумани Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари З.Абдуазимов.

Йиғилиш давомида давлат хусусий шериклик борасидаги қонун ва унга киритилган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот ва тушунчалар берилди.

Мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда тадбиркорлар ўзларини қийнаб келаётган муаммоли саволларига жавоб олишди, мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Ахрор Туйчиев,

O'zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    655
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+