Видео: Депутат бахтсиз ҳодисага учраган йигитга моддий ёрдам кўрсатишга ваъда берди

30.03.2021, 18:29

Видео: Депутат бахтсиз ҳодисага учраган йигитга моддий ёрдам кўрсатишга ваъда берди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Хазратқул Хўжамқулов Бойсун туманидаги маҳаллаларида бўлиб,  аҳоли муаммоларини ўрганди.

Бойсун туманидаги Мустақиллик маҳалласида яшовчи фуқаро З. Абдуллаева "Аёллар дафтари" рўйхатига олинган бўлиб, ҳозирда уй -жой қуриш учун ер ажратиш масаласидаги муаммоси борлигини халқ вакилига билдириб ўтди.

Ушбу масала жойида бориб ўрганилиб, фуқарога ер ажратилиши борасида мутасаддиларга етказилиши ҳамда ечими борасида назорат ўрнатилиши белгиланди.

Ўрганиш давомида депутат тумандаги “Оби” маҳалласида яшовчи фуқаро Шанкар Нарзиевнинг ҳолидан хабар олди.

Ёшликнинг навқирон даврида яшаётган Шанкар Нарзиев бахтсиз ҳодиса туфайли Россия Федерацияси Тула шаҳрида баланд бинодан йиқилиши натижасида умуртқа поғонаси қисмидан жарроҳлик амалиётини ўтказган. У тўққиз ой давомида юртга қайтиш учун илинж, имкон, кўмак кутиб яшади. Ниҳоят, у “Оби” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан Ташқи ишлар меҳнат агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонга, ўз оиласи бағрига қайтариб олиб келинди.

Депутат фуқаронинг хонадонида бўлди, Ш.Нарзиев ва унинг яқинлари билан самимий суҳбат ўтказди. Яшаш шароитини ўрганди ва суҳбат ниҳоясида Ш.Нарзиевнинг оёққа туриб кетгунига қадар қўлидан келганча кўмак беришини ва бу доимий эътиборида бўлишини билдирди.

Бугун оддий одамларнинг катта ташвишлари билан қизиқаётган инсонлар борлигига беихтиёр қувонасиз. Инсонийлик, биродарлик намунасини кўрсатаётганларга хайрихоҳ бўлгингиз келади. Аслида ҳаётда бизни ушлаб турадиган тушунчалар ҳам шу. Зеро, меҳр, ёрдамга чўзилган қўллар ҳеч қачон унутилмайди, у халқни фақат бирлаштиради, эзгуликларга йўл очади.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    894
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+