“Обод қишлоқ” “Обод маҳалла” дастурлари O`zLiDeP фаолларини ташаббускорликка ундамоқда

01.04.2021, 17:45

“Обод қишлоқ” “Обод маҳалла” дастурлари O`zLiDeP фаолларини ташаббускорликка ундамоқда

Президентимиз  Шавкат Мирзиёев раислигида 24 март куни “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 2021 йилда амалга ошириладиган ишлар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишидаги белгилаб берилган вазифалар O`zLiDeP фаолларини янгича ишлашга ундамоқда.

Қишлоқларимиз обод бўлишида ана шу қишлоқларда яшаётган аҳолининг саъй-ҳаракати албатта муҳим. Бироқ, бу борада аҳоли дуч келаётган кундалик муаммоли масалаларни ҳал этмасдан туриб ана шу саъй-ҳаракатларни рўёбга чиқариб бўлмайди. Аҳолига эркин тадбиркорлик имкониятини яратишда жойлардаги партия тузилмалари айниқса, маҳаллий Кенгашлардаги халқ депутатларининг ваколатларидан самарали фойдаланиш жамият аъзоларини янада жипслаштириб, умумий муаммоларни биргаликда бартараф этиш имконини беради.

Маълумки, бундан тўрт йил олдин мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг фармони билан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари қабул қилинган эди. Асрларга татигулик шу йиллар давомида мазкур дастурлар доирасида 1 минг 200 та маҳалла ва қишлоқдаги шароитлар яхшиланди. Шунинг ўзигина “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурларини дунёда ўхшаши йўқ, ноёб тизим, дейишимизга асос бўла олади.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан вилоят марказидан олисда бўлган Каттақўрғон туманидаги “Каттакўрпа” ва “Кичиккўрпа” МФЙларида кенг кўламли ободончилик ишлари ташкил этилиб, маҳалланинг 4178 нафар аҳоли ҳолатлари ўрганилган. “Каттакўрпа” МФЙ йиғини ҳудудидаги 9 км га яқин масофани ташкил этувчи асосий кўчанинг 2 км тош ва қум-шағаллар ётқизилди. Мулоқотлар давомида ушбу хонадонларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг ижтимоий аҳволи, яшаш шароитлари ўрганилиб, партия фаоллари томонидан 100 та кам таъминланган ва иқтисодий ночор оилаларга  партиянинг амалий ёрдамлари кўрсатилди.

Бу ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилиб, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурларини жойлардаги ижросини таъминлаш бўйича партиямиз депутатилк гуруҳлари назорат олиб боришади.

Шуни қувонч билан айтишимиз лозимки, давлатимиз раҳбарининг ғояси ва ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча жабҳаларида улкан бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий соҳада йирик лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бу жараёнда халқ билан доимий мулоқот олиб бориш, уйма-уй, маҳаллама-маҳалла юриш орқали ҳар бир хонадонга кириб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ва ҳал қилишга аҳамият қаратилмоқда. Бундай эзгу ишларнинг туб замирида, авваламбор, халқимизни ҳаётдан рози қилишдек улуғ мақсад мужассам.

Партия мазкур дастурлар ижросини таъминлашда, ҳар бир туман ва шаҳар Кенгашига сайланган депутатлар ўз округларида дастурларга киритилган қишлоқ ва маҳаллалардаги ишлар бўйича алоҳида назорат ўрнатади.

Насиба Мўминова,

 O’zLiDeP  Самарқанд

вилоят Кенгаши бўлими мудири.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    957
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+