O’zLiDeP ташаббуси: Булоқбошида “Шоир ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

07.04.2021, 19:22

O’zLiDeP ташаббуси: Булоқбошида “Шоир ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

O’zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши ташаббуси билан туман ахборот кутубхона марказида “Мустақиллик адабий муҳит кўзгуси” шиори остида “Шоир ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Туман "Нуронийлар" жамоатчилик Кенгаши билан ҳамкорликда “Китоб ҳафталиги” доирасида ўтказилган мазкур ижодий учрашувда O’zLiDeP фаоли, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаси аъзоси Ҳабиб Сиддиқ партия туман Кенгаши Ёшлар қаноти гуруҳи аъзоларининг қизиқишлари, мақсадлари, келажак орзулари, адабий жараён хусусидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

-Партиянинг мана шундай адабий тадбирларидан нафақат маънавий озуқа оляпмиз, шу билан бирга, юртимиздаги таниқли ижодкорлар билан бир даврада дилдан суҳбатлашяпмиз, маслаҳатлар оляпмиз, - дейди тумандаги 43-ДИМ битирувчиси Заҳро Носирова. – Бугунги адабий жараёнларга қизиқаман, бадиий ижод билан шуғулланаман. Шунинг учун ҳам мана шундай тадбирларда бажонидил иштирок этаман, тенгдошларимни ҳам жалб қиламан.

Учрашув якунида шоирга партиянинг эсдалик совғалари топширилди. Ўз навбатида фаол иштирокчи ёшларга Хабиб Сиддиқ қаламига мансуб китоблар тақдим этилди.

Илҳомжон АҲМАДАЛИЕВ,

O’zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    142
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+