Пахтаободлик 20 нафар ёшнинг муаммоларига ечим топилди

08.04.2021, 18:17

Пахтаободлик 20 нафар ёшнинг муаммоларига ечим топилди

Маматкулов Пахтаобод тумани “Овушка” маҳалласида истиқомат қилади. Эҳтиёжманд фуқаро қарамоғида онаси ва икки нафар укасининг парвариши бор. Андижон давлат университети талабаси бўлган Т.Маматқуловнинг мутахассислиги компьютер технологиялари билан ишлаш. Олий таълим билан бирга мазкур йўналишда фаолият юритиб, рўзғорини тебратмоқчи. Аммо бу борада оворагрчилиги тугамаяпти.

O’zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши томонидан тумандаги мутасадди ташкилотлар масъуллари билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ёшлар бандлигини таъминлаш – долзарб вазифа” мавзусидаги давра суҳбатида Турсунбой Маматқулов сингари 20 нафарга яқин йигит-қизларнинг муаммоларининг бартараф этилишига эришилди. Ушбу тадбирда Т.Маматқулов ҳам “Овушка” маҳалла фуқаролар йиғинига мутахассислиги бўйича ишга жойлаштирилди.

Аббосбек Гофуралиев ва СаидахонРасуловаларнинг ташаббусларига қанот бермаслик мумкин эмас. Улар яшаш ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, тенгошлари бандлигини таъминлаш ниятида. Пайпоқ ишлаб чиқариш цеҳи бўйича бизнес лойиҳаси тайёр.  Бироқ маблағ масаласида ёшларнинг иккиланишлари фаолият бошлашга тўсиқлик қилаётир. Давра суҳбатида уларга кредит олиш учун маслаҳат ва зарурий кўмаклар берилди.  

-Яхёбек Чўлпоновнинг отаси яқинда вафот этган, - дейди O’zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши ижрочи котиби Маликахон Жалолова. – Оила боқувчисини йўқотди. Бугунги тадбирда унинг яшаётган маҳалласидаги “Ёшлар дафтари”га киритилишига эришдик. Бундан ташқари, унга ёшлар учун фермер хўжаликларидан ажратилаётган ер майдонларидан 10 сотих олинишида кўмаклашдик. Эндиликда оилада тўнғич фарзанд бўлган Яхёбекнинг бандлиги ҳам таъминланди, даромад топиш имконияти яратилди. 

Тадбир якунида 15 нафар ёшлар партия аъзолари сафига қабул қилиндилар.

Зилола РАҲМОНОВА.

  • Кўрилди
    395
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+