Молиявий ҳисоботни эълон қилиш муддатлари қисқартирилмоқда

03.05.2021, 16:27

Молиявий ҳисоботни эълон қилиш  муддатлари қисқартирилмоқда

Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишда кўриб чиқилган навбатдаги ҳужжат –“Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш муносабати билан бухгалтерия ҳисобини тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Таклиф этилаётган лойиҳа давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 февралдаги тегишли қарори билан тасдиқланган, Илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини ва мазкур соҳада кадрлар тайёрлашнинг замонавий усулларини босқичма-босқич жорий этиш бўйича “йўл харитаси”нинг 3.1-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Мазкур ҳужжатни қабул қилишдан асосий мақсад – молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишни жадаллаштириш орқали хорижий инвесторларни зарур ахборот муҳити билан таъминлаш ва халқаро молия бозорларига кириш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ҳисоб ва аудит соҳалари мутахассисларини халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида МҲХСни жорий этишни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекси ҳамда

“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунини қайта кўриб чиқишдан иборатдир.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасини қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасида МҲХСни сифатли қўллашни таъминлаш, мансабдор шахсларни МҲХСни жорий этишда жавобгарлигини ошириш, молиявий ҳисоботни эълон қилиш муддатларини қисқартириш ва молиявий ҳисоботнинг ўз вақтида тайёрлаш ва эълон қилишга олиб келади.

Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

  • Кўрилди
    441
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+