Депутат маҳаллада нима ишлар билан банд?

05.05.2021, 15:43

Депутат маҳаллада нима ишлар билан банд?

Хонқа тумани “Туркистон” маҳалласига O'zLiDePдан сайланган туман Кенгаш депутати Нодира Рўзметова халқ дардига камарбаста бўлиб, кўпчиликка ўрнак бўлаётган депутатлардан.

Туркистон маҳалласи туман марказидан анча олисда жойлашган. Шу сабабми кўп йиллардан буён  ички йўллар таъмирланмаган, тоза ичимлик сувидаги қувурлар носозлиги туфайли анча йиллар аҳолига  ичимлик суви етиб келмаган. Симёғочлар, эски трансформаторлар аллақачон ўз фаолиятини ўтаб, яроқсиз ҳолга келиб қолган. Йигирма йилдирки, муаммолар тўпланиб, уларни ҳал этишга эътибор қаратилмаган. Маҳалла фуқароларининг мурожаатларидан келиб чиқиб Нодира Рўзметова ташаббуси билан муаммолар аста секин ўз ечимини топа бошлади. Маҳаллага ичимлик суви олиб келинди. Жорий йилда эски сим ёғочлар ва трансформаторлар янгисига алмаштирилди. 

Шунингдек, депутат маҳалладаги ижтимоий ҳимояга мухтож ёлғиз оналар, хотин-қизларнинг холидан ҳам хабар олиб уларнинг муаммоларини ечишга, соғлигини тиклашларига, уй-жой билан таъминлашга ҳаракат қилиб келмоқда.

Дилноза Нуриллаева ёлғиз она 1 нафар фарзанди бор. Бугун у маҳалла биносининг ёнидаги 1 хонада фарзанди билан истиқомат қилмоқда. Кам таъминланган аҳолига ажратиладиган арзон уй-жойлардан олсам, бошпанали бўлсам деб неча йилдан буён урунади. Аммо ҳанузгача унинг муаммосига ҳеч бир идора ташкилот эътибор қаратмаяпти. Насиб бўлса, Жорий йилда Дилнозанинг орзулари ушалади. Депутат кўмагида арзонлаштирилган уйга ҳужжат топширди. Бу гал унинг уй-жой олувчилар рўйхатидан тушиб қолмаслиги учун халқ вакили курашаяпти.

Шу маҳалланинг Куллаут кўчасида яшовчи Саломат Қурбанова ҳам уй-жойга муҳтожлардан. Депутат ушбу оиладан ҳам кўмагини аямайди.  Мутасаддилар иштирокида бу оилага янги уй олиб бериш бўйича хонадон эгалари билан мулоқотлар ўтказиб, жорий йилда арзонлаштириладиган уй-жой олувчилар рўйхатига киритиладиган бўлди. Саломат опанинг қизи Севара ҳам ногиронлиги боис тез тез тиббий хизматга эҳтиёж сезади. Бу йилнинг ўзида Севара депутат кўмагида 2 маротаба туман шифохонасида соғлигини тиклаш имкониятига эга бўлди. Вилоят марказида даволаниш учун бепул йўлланма ҳам олиб берилди.

Маҳалла фаровонлиги учун сидқидилдан хизмат қилаётган депутат келгусида тегишли идора вакиллари, сектор раҳбарини жалб қилган ҳолда маҳалла кўчаларини асфальт қилишни режа қилган.

Мақсади аҳоли фаравонлиги, юрт ободлиги бўлган депутатларимиз бугун маҳалларда мавжуд муаммоларни бартараф этишга, аҳолининг ишончини оқлашга интилишмоқда. Бу каби эгзу ишларида уларга куч- қувват тилаймиз. 

Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    409
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+