Ўз томорқасида иссиқхона ташкил этиш истагида бўлган фуқароларга O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи орқали кўмак берилади

05.02.2018, 17:27

Ўз томорқасида иссиқхона ташкил этиш истагида бўлган фуқароларга O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи орқали кўмак берилади

Барчамизга маълумки, Президентимиз томонидан тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш ҳамда хусусий мулкни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор фармон ва қарорлари қабул қилиниб, бунинг натижасида мамлакатимиз иқтисодиётида тадбиркорликнинг ўрни кун сайин ортиб бормоқда.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан ҳам бу борадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида вилоятнинг барча ҳудудларида “Тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш – O‘zLiDePнинг бош мақсади” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Термиз туманида ташкил этилди.

Ўзаро мулоқот асосида ўтказилган тадбирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётимиз тараққиётидаги ролини янада ошириш, ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, уларнинг эркин фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратишга қаратилаётган аниқ таклиф ва тавсиялар тингланди. Хусусан, фойдаланилмаётган бино ва иншоотларни “ноль” қийматда тадбиркорларга бериш ҳамда ўз шахсий томорқасидан унумли фойдаланиш мақсадида иссиқхоналар ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар олиш орқали тадбиркорликни йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.

Тадбир якунида ўз томорқасида иссиқхона ташкил этиш истагини билдирган фуқароларга партия депутатлик гуруҳи орқали кўмак бериш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Зебинисо ҚУРБОНОВА,

O‘zLiDeP Сурхондарё

вилояти Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1713
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+