Каттақўрғонда банк раҳбарлари депутатларга ҳисобот берди

25.05.2021, 16:14

Каттақўрғонда банк раҳбарлари депутатларга ҳисобот берди

Партиянинг сиёсий майдонда муносиб ўрин эгаллаши ва кенг омма ўртасида нуфузи ошишида маҳаллий Кенгаш депутатларнинг фаоллиги алоҳида аҳамият касб этади. Бу жараёнда депутатдан юксак билим ва малака, жойларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида ўрганиш ҳамда уларнинг қонуний тартибда ҳал этилишига эришиш талаб этилади.

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Каттақўрғон шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан "Микрокредит банк" АТБ шаҳар филиали раҳбари Р.Аҳмедовнинг ҳисоботи тингланди.

Шаҳар аҳолисини маҳаллалар кесимида балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, касаначилик, хизмат кўрсатиш, сервис ва бошқа соҳаларда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга жорий йилнинг шу давргача жами 409 та, юридик ва жисмоний шахсларга 19 391 462. минг сўм кредит маблағлари ажратилганлиги бўйича ҳисоботи тингланди.

Тадбир сўнггида депутатлар томонидан соҳани жонлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    594
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+