Депутатлар меҳрибонлик уйидаги болажонлар ҳолидан хабар олди

27.05.2021, 16:25

Депутатлар меҳрибонлик уйидаги болажонлар ҳолидан хабар олди

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни энг қувончли байрам сифатида бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади. Навқирон авлоднинг камолоти йўлида ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш, уларнинг ижодий –интелектуал салоҳиятини юксалтириш, ижтимоий холати, миллатидан қатъи назар, болаларнинг эзгу орзулари ижобати йўлида кенг имкониятлар эшигини очиб бериш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Аслида ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни, унинг давомийлигини асраб-авайлаш моҳияти ётади. Улар тўғрисидаги ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевор демакдир. Бугун эртамиз эгаларига кўрсатилаётган эътибор келажакда уларнинг Ватанига садоқатли, жисмонан ва маънан баркамол бўлиб етишишида муҳим омил ҳисобланади.

Сана муносабати билан O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Ёшлар қаноти ташаббуси билан  Хива шаҳар болалар шаҳарчасида “Меҳр-оқибат инсон қалбнинг гултожидир” шиори остида қалби ўксик болалар билан тадбир ташкил этилди.

Виктория Юсупова раҳбарлик қилаётган мазкур муассаса 140 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 88 нафар болалар тарбияланмоқдалар.

Мазкур тарбия муассасаси энг замонавий қулайликларга эга бўлиб, унда ёшларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай камол топишлари учун барча шарт-шароит яратилган. Хусусан, ўндан ортиқ тўгаракларда навқирон авлод вакиллари фан ва касб-ҳунар сирларини пухта ўрганиб боришаяпти.

Тадбир давомида болажонларнинг ҳар бирига партия вакиллари ва депутатлар томонидан байрам совғалари топширилди ва уларга самимий тилаклар билдирилди. Шунингдек, болажонларни тарбиялаётган бир гуруҳ муассаса ўқитувчи педогоглари ҳам партиянинг ташаккурномалари билан тақдирландилар. 

 Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    689
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+