Ёшларнинг мурожаати жойида ижобий ечим топди

29.05.2021, 14:49

Ёшларнинг мурожаати жойида ижобий ечим топди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар қилмоқда. Хусусан, парламент қуйи палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Шаҳноза Холмахаматова Яккабоғ туманидаги 60-сонли мактабда  Тўқбой, Ғишатепа, Қозоёқли қишлоқларида яшовчи сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Юзма-юз мулоқотларда сайловчилар томонидан “Тўқбой” МФЙ ҳудудидаги электр таъминоти борасида бир қатор муаммолар борлиги таъкидланди. Хусусан, электр симёғочлари таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги сабабли уларни янги бетон устунлари билан алмаштиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинди. Мазкур масала жойида  ўрганилиб, мутасаддилар билан бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, учрашувда деҳқончилик қилиш учун ер сўраб қилинган 3 нафар ёшларнинг мурожаати жойида ижобий ҳал этилди. Яъни, уларга  1 гектардан ер ажратиб бериладиган бўлди.

Мулоқотларда Хўжақулов Баҳром “Алакўйлак” МФЙ Имомёқуб қишлоғидан болалар  футбол майдончаси қуриши учун ер майдони ажратилишида амалий ёрдам сўради. Мазкур майдонча ёнида ўз маблағи ҳисобидан маҳалла фуқаролар йиғини биносини қуриб ҳомийлик қилмоқчилигини маълум қилди. Кўтарилган масалаларнинг барчаси назоратга олинди.

Халқ вакилининг ҳудуддаги ўрганишлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    627
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+