Депутат сўровидан сўнг Сув хўжалиги вазирлиги вакиллари муаммони жойига чиққан ҳолда ҳал қилди

02.06.2021, 14:40

Депутат сўровидан сўнг Сув  хўжалиги  вазирлиги вакиллари муаммони жойига чиққан ҳолда ҳал қилди

O`zLiDePдан сайланган Жондор туман Кенгаши депутати Нодир  Сувонов  ўз сайлов округи ҳудудидаги Қоравул  қишлоғида бўлиб, аҳолининг муаммо ва таклифларини ўрганганди. Шундан келиб чиқиб, яъни сайловчиларнинг ҳақли эътирозига кўра, у мазкур қишлоқдан  ўтадиган  ариқ сув  йўлини  бетон  қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганди.

Ўтган қисқа давр ичида депутат юқоридаги муаммога ечим топиш учун тегишли ташкилот раҳбарлари билан маслаҳатлашди. Ниҳоят халқ ноиби Сув  хўжалиги  вазирига  депутатлик сўрови юборди.

Депутатлик сўрови натижали бўлди. Сув хўжалиги вазирлиги мутасаддилари мазкур ҳудудга келиб, вазиятни обдон ўрганишди, аҳоли билан учрашувлар чоғида мутахассислар ҳақиқатдан  ҳам Қоравул,  Манғит, Хожагулрез қишлоқларидаги фермер хўжаликлари ҳамда аҳоли томорқасига сув йўли таъминоти қийинлиги янада ойдинлашди.

Катта  канал  йўли  ҳамда  Мустақиллик каналини  узунлиги  2.6 км  узунликдаги қисмини  бетонлаштириш  ишлари бошлаб юборилди.

Депутат Нодир Сувонов бу каби хайрли ишларни қилишда давом этмоқда.

O`zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1146
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+