Пойтахтлик ишсиз ёшларнинг муаммолари ўрганилди

04.06.2021, 17:49

Пойтахтлик ишсиз ёшларнинг муаммолари ўрганилди

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош  бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда “Ёшларга бўлган эътибор – келажакка бўлган эътибордир” мавзусида ишсиз ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тошкент давлат транспорт университетининг боғида ташкил этилган учрашувда O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Р. Фазилов,  Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор А.А.Тошпўлатов ҳамда прокуратура, ҳокимлик, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, маҳаллалар раислари, масъул ташкилотлар, партия фоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда ишсиз ёшларнинг таклиф ва муаммолари кўриб чиқилди. Улар томонидан билдирилган кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди. Тадбир сўнгида ёшларга эсдалик совғалари берилди. Тадбир савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    1322
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-06-07 09:03:41

Ишсиз ёшларимизни иш билан банд килиш бугинги куннинг энг долзарб ва ахамиятли вазифаларидан булиб, бу каби хайрли ишларда партиямиз фаолларининг амалий ердамлари фаоллашмокда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+