Депутат “Обод қишлоқ” дастурига тушган маҳаллаларни ўрганди

14.06.2021, 11:52

Депутат “Обод қишлоқ” дастурига тушган маҳаллаларни ўрганди

Мамлакатимизда олиб борилаётган одилона сиёсат самараси ўлароқ амалга оширилаётган ислоҳотлар аввало, халқ манфаати, фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилмоқда. Айниқса, жойлардаги муаммо ва камчиликларни аниқлаб, бартараф этиш мақсадида йўлга қўйилган маҳаллабай ишлаш тизими кўзланган натижаларни бераяпти, десак муболаға бўлмайди.

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши 14 – Иттифоқ сайлов округи депутати Сирожиддин Яриев 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига тушган Сайхунобод туманининг “Сентоб” маҳалласида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, сайловчилар билан учрашуви ҳам янгича ёндошувда ташкил этилди. Сабаби ҳудудда кузатилиши мумкин бўлган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун тумандаги мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳам жалб қилинди.

Дастур юзасидан бугунги кунда маҳаллада 24 километр ичимлик сув тармоғи тортилиб, 6 та суви қувури реконструкция қилинмоқда, қўшимча равишда 2 та ичимлик суви қудуғи қурилиши арафасида. Жами 10 километр ички йўллар таъмирланиб, 2 километр узунликдаги пиёдалар йўлакчалари қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Шунингдек, учрашув давомида маҳалла аҳолиси турли масалаларда мурожаат қилишди. Мурожаатларнинг аксарияти мутасаддилар билан муҳокама қилиниб, жойида ҳал этилди. Баъзи муаммолар юзасидан тегишли тавсиялар берилиб, тез кунларда бартараф этилишига келишиб олинди.

Жумладан, фуқаро Баҳодир Хамдамовнинг “Баркамол авлод” кўчасига газ қувури ўтказиш бўйича қилган мурожаати С.Яриев бошчилигида туман газ таъминоти масъул ҳодимлари иштирокида бориб ўрганилди. Ўрганиш натижасида мазкур кўчага газ қувури тортиш мумкун эканлиги маълум бўлди. Мазкур масала ўз ечимини топиб, тез кунда “Баркамол авлод” кўчаси аҳолиси табиий газ билан таъминланадиган бўлди.

–Ишонч билдириб сайлаган депутатимиз Сирожиддин Яриевга қилган мурожаатим ўз ечимини топганидан нафақат мен, оила аъзоларим, балки, барча қўни-қўшниларимиз беҳад хурсанд бўлдик, – деди Баҳодир Хамдамов.

  • Кўрилди
    477
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+