Оилавий корхона 100 миллион сўм даромад қилаяпти

14.06.2021, 17:53

Оилавий корхона 100 миллион сўм даромад қилаяпти

Абдулҳаким Абдуллаев Денов туманидаги «Жаматак» маҳалласида яшайди. Оилавий корхонаси бор. Ишнинг кўзини билган хонадон вакили бир эмас, 3 та иссиқхона қурган. Уларнинг бирида бодринглар ҳосилга кирган бўлса, иккинчисида янги лимон кўчатлари барқ уриб яшнаяпти. Иссиқхонанинг устки қисмига эса баҳорда қадалган ошқовоқ пояси ўсиб, ҳосилга киришни бошлаган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов ушбу хонадонда бўлди. У ерда оилавий корхона эгасининг ташаббуси ва меҳнати билан етиштирилаётган иссиқхонадаги маҳсулотларни бир-бир кўздан кечирди.

— Иссиқхоналарнинг бирига қишда картошка эккандим, февраль ойида қазиб олиб, биринчилардан бўлиб бозорга чиқардим ва яхшигина даромад олдим, — дейди Абдулҳаким Абдуллаев. — Изидан бодринг эккандим, унинг ҳам ҳосили ёмон бўлмади. Яна бир иссиқхонада 50 туп лимон, 20 туп мандарин кўчатлари парвариш қилинмоқда. Кўчат ораларига эса помидор экдик. Ҳозир улар ҳосилга кирган. Бундан ташқари, 50 бош парранда, қўй ҳамда 50 та қуён ҳам бор. Уларни боқишда фарзандларим коримга яраяпти. Яқинда 10 та қорамолимни сотиб, сармоясини балиқчилик билан шуғулланиш учун сарфладим. Балиқчилик ҳам яхши даромад келтиришини кўп бор эшитганман. Шу боис, бу ишга қўл урдим. Йил давомида 100 миллион сўм даромад кўряпмиз.

Актам Хаитов бошчилигидаги маҳалла фаоллари, туман ҳокимлиги ҳамда O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши вакиллари бир хонадонда шунча тадбиркорлик йўналишини кўриб, қувонишди. Бундай ғайрат ва тажрибани бошқаларга ҳам ўрнак қилиб кўрсатиш кераклиги таъкидланди.

Партия етакчиси Абдулҳаким Абдуллаев билан суҳбатлашиш чоғида яна фаолиятини кенгайтириш учун 100 миллион сўм миқдорда имтиёзли кредит ажратилиши бўйича ёрдам берадиган бўлди. Ваҳоланки, бугун ана шундай тадбирли аҳоли вакилларини қўллаб-қувватлаш орқали тадбиркорликни ривожлантириш ва оддий одамлар ҳаётида ўзгариш қилиш мумкин.   

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    506
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-06-15 08:53:54

Партиямиз тамонидан жойлардаги таргибот ишлари уз самарасини бермокда, маколадаги катта тадбиркорлар янада тадбиркорлик сохасини кенгайттиришни ва албатта янги иш уринлар яратишни бош максадларидан деб хисоблайди. Улар ишнинг кузини билган, узига узи ишонган ва уз билим тажрибаларини кейинги ешларимизга тулоконли ургата оладиган мард ватандошларимиз. Жамиятимиз ривожига уз хиссасини кушаетган партиямизнинг фаолларини мактаниш этамиз ва албатта куллаб кувватлашда таермиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+