Депутат сайловчисининг уйли бўлишига кўмаклашяпти

18.06.2021, 17:19

Депутат сайловчисининг уйли бўлишига кўмаклашяпти

Денов тумани “Қуёшли юрт” маҳалласида яшовчи Феруза Абдуллаева 10 йилдан бери уй-жой қилиш учун кирмаган эшиги қолмади. Давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлардан у ҳам умидвор бўлиб,  5-“Ўрикзор” сайлов округи O'zLiDeP Денов туман Кенгаши депутати С.А.Рашидовага ҳам ушбу масалада мурожаат қилганди.

Ушбу мурожаатни депутат ўрганиб чиқиб, Денов туманидаги уй-жой бериш бўйича Халқпарвар комиссиясига депутатлик сўрови юборди. Депутатлик сўрови ва ўрганиш бугун натижа берди. Феруза Абдуллаевага уй-жой бериладиган бўлди. ЎзЛиДеП туман Кенгаши депутати томонидан масала ҳал этилди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    374
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+